3:29

Оилавий муаммолар ҳақида Калом нима дейди?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Оилавий муаммолар янгилик эмас. Кимдир уларнинг бўлиши соғлом оиладан дарак бермайди деса, бошқалар аксинча, оилавий келишмовчиликларнинг бўлиши оила мустаҳкамлиги учун керакли нарса, фақат уни тўғри ҳал қила билиш керак, дейди. Агар яхшироқ қарайдиган бўлсангиз, бегоналардан кўра яқинларимиз билан кўпроқ жанжаллашиб қоламиз. Муқаддас Калом гуноҳни яширмайди. Масалан, Ибтидо 3 боб 12 оятда бир-бирини айблаш ҳақида сўз боради. Ака-укалар жанжалининг содир бўлиши эса Қобил ва Хобил, Ёқуб ва Эсов ҳикоясида тасвирланган. Кўп хотинлиликнинг оқибатлари эса Леа билан роҳила муносабатларида очиб берилган. Хуллас, оила муносабатларидаги муаммоларнинг бари, гуноҳ туфайли содир бўладиган муаммолардир. Агар Каломни синчиклаб вароқласангиз, оила муносабатлари ҳақида кўп нарсаларни сўзлайди. Худованд одам учун яратган биринчи нарса бу оила эди.

Narrator 2 У Одам Ато учун хотин яратиб, уларни бирлаштирди. Бу ҳақида Исо Масиҳ кейинроқ шундай деган эди: “Худо бирга қўшганини бандаси ажратмасин.” Худонинг оила ҳақидаги режаси фақат бир аёл ва бир эркакдан иборат эди. У мана шу икки инсонни оилада бирлаштириб, уларни фарзандлар билан баракалашни истайди. Эфесликларларга 6 боб 4 оят шундай дейди: “Эй оталар, фарзандларингизнинг ғашига тегманг. Уларни Раббимизнинг таълим–тарбияси билан ўстиринглар” . Довуд пайғамбарнинг Забур китобида шундай ёзилган. “Хотинингиз ҳовлингиздаги серҳосил Узум токига ўхшаган бўлади. Дастурхонингиз атрофидаги болаларингиз Ёш зайтун кўчатига ўхшаган бўлади. Эй Эгамиздан қўрқадиганлар, Шу тариқа барака топасиз.” Кўп хотинлилик, зино ва ажралишлар каби оилавий муаммолар ва жанжаллар Худо режасига қарши иш қилганимиз оқибатида келиб чиқади.

Narrator 1 Муқаддас Калом оила аъзолари бир-бирларига қандай муносабатда бўлишлари кераклиги ҳақида аниқ кўрсатмалар беради. Масалан, эрларнинг хотинига муносабатини олайлик. Худованд эр ўз хотинини ҳудди Масиҳ жамоатни севгандек севишларини истайди. “Эй, эрлар, Масиҳ жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилганидай, сизлар ҳам хотинларингизни шундай яхши кўринглар. Масиҳ жамоатни сув ва Худонинг Каломи орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди. Жамоатни Ўз ҳузурига келтирганда, жамоат ҳар қандай ғубор, ажин ва доғдан ҳоли бўлиб, улуғвор,

муқаддас ва бенуқсон бўлиши учун Масиҳ шундай қилди. Эрлар ҳам ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган эркак ўзини севган бўлади.

Ҳеч ким ҳеч қачон ўз танасини ёмон кўрмайди. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз жамоатини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади.”

Narrator 2 Хотинлар ҳам ўз эрлагини ҳурмат қилиб, уларга бўйсунишлари керак. Болаларга эса Худованд ота-онасини ҳурмат қилиб, уларга бўйсуниш кераклигини айтади. Агар эрлар, хотинлар ва фарзандлар мана шу асосий қоидаларга бўйсунса, қанча оилавий муаммолар ҳал бўлади? Калом яна оила ҳақида шундай дейди: “Зеро, ўз қариндошларига, хусусан оила аъзоларига ғамхўрлик қилмаган киши имонни инкор этган бўлади. У имонсиздан ҳам баттардир.” Ота-онасига ёрдам бермай турли баҳоналар қилиб, рўзғор қийинчиликларини ота-онасининг елкасига юклаб қўядиган фарзандларни Исо Масиҳ қаттиқ қоралайди. “Аммо сизлар шундай таълим берасизлар: oдам ўз отаси ёки онасига: “Фарзандлик бурчим — Худога инъом қилинган, — деса, — у ота–онасини ҳурмат қилмаса ҳам бўлади.” Хуллас, Калом бир-бирингизга бўйсунинглар дейди. Аммо биз шундай деймиз, Худо яратган амрларга амал қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top