MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугунги гувоҳлигимиз чўпон Вумбрантнинг гувоҳликларидан бири. У Масиҳ учун хизмат қилиб юрган пайтларида бўлган бир воқеа ҳақида шундай эслайди, “Бир марта мен кўчада рус зобит аёлини кўриб қолдим. Мен унинг ёнига келдим ва унга шундай дедим: «Биламан, кўчада нотаниш аёлга мурожат қилиш одобдан эмас, аммо мен чўпонман ва менинг ниятим холис. Мен сизга Масиҳ ҳақида айтиб беришни хоҳлайман» «Сиз Масиҳни яхши кўрасизми?» – қичқирди у. «Ҳа! Бутун юрагим билан» – дедим. У қучоғини очиб менга ташланди ва мени ўпа бошлади. Мен озгина ноқулай бўлдим. Мен ўзимни ноқулай сездим, чунки мен чўпон эдимда. Ўзимга келиб, мен ҳамма бизни қариндошлар деб ўйлайди, деган умид билан унга қучоғимни очиб жавоб бердим. У қичқирган ҳолда: «Мен ҳам Масиҳни яхши кўраман!» – деди. Мен аёлни уйимга таклиф қилдим ва у аёл Исо ҳақида Унинг исмидан бошқа ҳеч нарса билмаслигидан ҳайратландим.

Narrator 2 Лекин барибир у Исони яхши кўрарди. У Исо Қутқарувчи эканини, нажот ўзи нима эканлигини билмас эди. У Масиҳ қаерда яшаганини ва ўлганини ҳам билмасди. У Исонинг таълимоти ҳақида, ҳаёти ҳақида, хизмати ҳақида ҳеч нарса билмас эди. У мен учун бир кашфиёт эди: қандай қилиб, фақатгина Унинг исмини билган ҳолда яхши кўриш мумкин? Мен бу аёлга ўзимнинг ҳайратим ҳақида айтганимда, у менга тушунтириб берди: «Болаликда мени расмларни эслаб қолишга ўргатишган. Масалан, «А» – бу «автобус», «Б» – бу «балиқ», «В» эса – бу «вагон» ва ҳакозо. Мен мактабда катта синфга ўтганимда, бизнинг асосий мажбуриятимиз – бу коммунистик Ватанимизни ҳимоя қилиш эканини ўргатишган. Бизни коммунистик аҳлоқ – одоб руҳида тарбиялашган. Бироқ мен «муқаддас мажбурият» ва «аҳлоқ – одоб» нимани англатишини билмас эдим. Менга тасаввур қила оладиган расм керак эди.

Narrator 1 Бизнинг ота – боболаримиз ажойиб бўлган, ҳурматга ва топинишга сазовор бўлган нарсаларни «иконалар» билан тасаввур қилишганлар. Мисол учун, менинг бувим ҳар доим Масиҳ деб аталадиган расм олдида бош эгарди. Мен бу исмни яхши кўриб қолдим. У мен учун шунчалик яқин бўлиб қолди! Бу исмнинг жаранглаши мени хурсандчиликка тўлдириб юборади» Мен унинг гапларини эшитганимда, менинг хаёлимга Филиппиликларга 2:10чи оят келди. Унда Исонинг исми тилга олинганда, кўк, ер ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўкади, деб айтилган. Эҳтимол дажжол ер юзидан Худо ҳақидаги билимни вақтинчалик йўқ қилиши мумкиндир. Аммо Исо исмини ўзида – одамни нурга олиб келишга қодир бўлган куч бор. У менинг уйимда Масиҳни қабул қилди ва энди у яхши кўриб қолган исм унинг юрагида яшамоқда эди. Руслар билан ўтказган ҳар бир дақиқам, шеъриятга ва чуқур маънога тўла эди.

Narrator 2 Бу самимий опамиз, Исонинг исмидан бошқа ҳеч нарсани билмаса ҳам, ёшлигидан бери кўриб келган Масиҳнинг сурати ва Унинг исми бу опанинг қалбини доим илитиб турган. Шу куни бу аёлни Худонинг Ўзи менга рўпара қилганига шубҳам йўқ. Чунки, Исо Масиҳ Ерихога кетаётганида йўл четида Исо Масиҳнинг ўтиб кетаётганини эшитиб қолган ва Исонинг ортидан шифо излаб эргашган кўр одам, ўша ерга тасодифан бориб қолмаганидек, мен ҳам ўша опамиз ўтадиган йўлдан бекорга юрмаган эдим. Худо Ўзини излаётганларга топдиради. Буни мен хизматим ва ҳаётим давомида жуда кўп бор кузатдим.” Азиз тингловчи, сиз ҳам Худони қидиринг ва албатта топасиз. Аллақачон топган бўлсангиз, яқинларингиз ва бошқалар учун сўранг. Улар ҳам Худони чин қалбдан қидиришларини сўранг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top