MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаётимиз ҳар доим ҳам биз ўйлагандек бўлавермайди. Аммо у қандай кечмасин, ёнимизда бизни севадиган ва бизга ғамхўрлик қиладиган Худовандимиз бор. Буни бир опамизнинг ҳаётидан кўришимиз мумкин.

Жамила опанинг эри уни бири ўн тўрт ёш, бири ўн бир, бири ўн ва бири 9 ёш бўлган тўрт боласи билан ташлаб кетди. Ўшанда у ҳамма ишни ўз зиммасига олишга мажбур бўлди. У болаларига ҳам ота-ҳам оналик қилди. Рўзғор ташвишлари, оналик мажбурияти, турли хил тўловларни тўлаш каби ишларнинг ҳаммасини бир ўзи амалга оширишга тўғри келди. Фарзандлари ҳам дадалари кетиб қолганидан кейин жуда тарбиясиз бўлиб кетишди. Жамила опа кундузлари мактабда ишлар, кечқурунлари эса уйга келиб болаларига овқат пишириб, кирларини юварди.

Narrator 2 Мактабдан бўш пайтларида, тўловларни тўлашга ва бозорга борарди. Авваллари болалари унга қулоқ солмаганида, ҳўжайини орага тушар ва фарзандлар ҳам отасидан қўрқиб, онасига қулоқ солишарди. Энди эса назарида болалари жуда ҳам қулоқсиз бўлиб кетаётгандай. Кўпинча болалари мактабдан қачон келаётганларини ҳам билмай қоларди. Умуман болаларига вақт ажрата олмай қолди. У бундай ҳаёт кечиришни истамасди. У фарзандлари мактабдан келганида, уларнинг ёнида бўлишни, зарур пайтда уларни тўғри йўлга солишни, маслаҳат беришни, улар билан бирга Калом ўқишни жуда истарди. Аммо ҳозирги ҳаёти ўзи истаган ҳаёт эмасди. У ташвишлар ва ишининг кўплигидан, болаларига айтган гаплари, берган ваъдалари ҳам эсида турмайдиган бўлиб қолди.

Narrator 1 Қачон уларга бирор нарса қилишга рухсат беришни, қачон бермасликни ҳам билмай қолди. Охири бундай ҳаёт тарзи уни толиқтирди. Шунда у ваннахонага кириб, Худога илтижо қилди: «Худойим, нима қилай? Мен шундай ҳаётни истаганмидим? Жуда чарчадим. Менинг асосий вазифам Сен берган фарзандларни сенинг йўлингда тарбия қилиш эканлигини биламан. Бунга жуда жиддий қарайман. Аммо болаларимни боқишим, уларга керакли нарсаларни олиб бера олишим учун ишлашим керак. Ишласам, болаларимга вақт ажрата олмаяпман. Нима қилай?»

Шунда Худо авваллари ҳам унинг ҳаётида ишлаганини, ўшанда ҳам унга ғамхўрлик қилганини эслатди. Ибодат қилиб бўлгач, Жамила опа ишонч билан ўрнидан турди. У энди ишламайди. Унинг асосий вазифаси фарзандларини тарбия қилиш. Қолгани эса Худонинг иши.

Narrator 2 Шундан сўнг у ишидан бўшади. Ҳар куни фарзандлари билан уйда бўлди. Дастлабки кунларда пулларини жуда эҳтиётлаб ишлатишларига, баъзи нарсаларга муҳтож бўлишига тўғри келди. Аммо бу кўпга чўзилмади. Бир куни болалар эшик тақиллаётганини эшитишди. Оналари ўргатганидай бориб: «Ким у», — деб сўрашди. Ҳеч ким жавоб бермади. Шунда болалар оналарини чақиришди. Жамила опа бориб эшикни секингина очди. Эшик ортида катта янги йил арчаси билан турли хил совға саломлар турарди. Болалар кўрганларига ишонишмади. Бироздан сўнг, бу Худонинг марҳамати ва ғамхўрлиги эканлигини тушунишди. Шу кеча ҳаммаси дастурхон атрофида тўпланишиб, Худога шукрона келтиришди. Жамила опанинг ҳам болаларнинг ҳам ишончи яна ҳам мустаҳкамланди. Ана шундан сўнг, улар ҳеч қандай муҳтожлик кўришмади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top