Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар, сизлар билан яна учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Ҳурматли биродарлар, агар инсонда содиқ дўсти бор бўлса, ҳар қандай шароитда ҳам унга суяниши мумкин.
Лекин шу билан бирга инсонлар орасида содиқ дўстнинг топилиши анча мушкул. Айниқса охирги пайтларда бу анча сезилиб қолди. Биласизми, Ибромнинг ажойиб дўсти бор эди. У хеч қачон Ибромдан воз кечмаган. Доимо ҳар қандай шароитда ҳам у билан бирга бўлган.
Худованд Ибромни ва Ибром Худовандни жуда яхши кўрар эди шунинг учун ҳам Худованд Ибромни дўстим деб атаган. Ибром айрим пайтларда нимадандир қўрқар эди, шунда Худованд Ибромни юпатар эди.
Бир куни Худованд шундай деди: “Ибром қўрқма, Мен сенга қалқонман, ва сенга катта мукофот бераман”. Албатта Ибром Худованд унга гапирганидан жуда хурсанд эди. Чунки уни энди Худованднинг Ўзи ҳимоя қилмоқчи эди-да. Ахир инсонлардан ёки бошқа бир мавжудотлардан қайси бири Худовандга қарши чиқа олар экан?
Энди у қурқмаса ҳам бўлади. Қизиқ, Худованд қандай мукофот ҳақида айтди экан? -деган савол пайдо бўлади. Ахир Ибромнинг бойлиги жуда кўп эди. Унда моллари, тиллалари, хизматкорлари етарлича эди-ку. Ҳа унинг ўғли йўқ эди. Аслида Ибром ҳам, хотини ҳам жуда қариб қолишган эди.
Медицина томонидан олиб қарасак, уларда фарзанд кўриши мумкин эмасди.
Лекин Худовандга имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ибром Худовандга шундай деб айтди: “Эй Худованд, менга нима бермоқчисан, ахир менинг болаларим йўқ. Мен ўлганимдан сўнг барча бойликларим кимга қолади?
Менинг Дамашиқлик бир хизматкорим бор, наҳотки барча бойлигим унга қолади, иложи бўлса менга меросхур бергин”, деб Худога ёлворди. Худованд айтди: “Ҳеч қандай хизматкорга сенинг бойликларинг мерос бўлиб қолмайди. Сенинг ўз ўғлинг бўлади.
Ибромни Худованд ташқарига олиб чиқди-да, “осмонга қара, юлдузларни санай оласанми? Сенинг болаларинг ва невараларинг шу юлдузлар каби кўп бўлади”, деб айтди Худованд. Албатта Ибром Худованднинг ваъдасидан хайрон бўлди. Лекин у Худовандга ва айтганларига астойдил ишонар эди. Албатта, Ибром Худовандга атаб ажойиб қурбонлик келтирди.
Сорай ҳам ўз боласи бўлишини жуда хоҳлар эди. Шунда Сорай ўзининг бир мисирлик чўрисидан Ибром орқали бир бола туғиб беришини сўради. Орадан вақт ўтиб мисрлик чўри хомиладор бўлди ва бир ўғил фарзанд кўрди. Албатта буни кўрган Сорайни жаҳли чиқди.
У ўз чўрисига кўп ишлар бериб уни қийнар эди. Қийинчиликларга чидай олмаган Хожар боласини олиб чўлга қочиб кетди. Орадан бир йил ўтиб Сорай ҳам Ибромга ўғил фарзанд туғиб берди. Худованд Ўз ваъдасини амалга оширди.