MP3

Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар. Раббимиз Исо Масиҳга ишонгандан сўнг қийинчиликлар ёки муаммолар бўлиши аниқ. Раббимиз Исо Масиҳ ҳеч кимга: “Тавба қилгандан кейин ҳаётинг зўр бўлади”, деб айтмаган. Аксинча, ўз уйимиздагилар ва маҳалладошларимиз томонидан қаршиликлар кучайиши мумкин.

Мен яқинда шундай инсонлардан бири билан суҳбатлашиб қолдим. “Биродар, мен Раббимиз Исо Масиҳни аввалроқ таниб билмаганим учун ачинаман. Сабаби, Худованд мени топгунига қадар жуда кўплаб жиноятларни қилдим.

Ҳаётимнинг мазмуни йўқ эди. Ҳозирги кунда менинг аввалги ҳаётимдан хабардор бўлган маҳаладошларимдан айримлари мени ўзгарганлигимни кўриб ҳайрон қолишади. Ҳатто кўпчилиги журъат этиб, мени ҳаётимдаги ўзгаришлар ҳақида ҳам сўрашади.

Яқинда мени маҳалламиз бошлиқлари чақириб қистовга олишди. Мен танлаган йўлимдан, яъни Раббимиз Исо Масиҳдан воз кечишим керак эмиш. Менимча, уларга мени аввалги гуноҳга тўла ҳаётим маъқулроқ кўринади. Шунда мен уларга айтдим: “Ахир мен аввал кўплаб жиноятлар содир этдим, ҳатто одам ўлдиришгача бордим, ҳамма мендан безор эди.

Наҳотки мени яна шу аҳволда кўришни истасангиз?! Жиноят содир этиб гуноҳга ботиб юрган пайтларимда ҳеч ким мени олдимга келиб, бу йўлингдан қайт деб, айтмаган эди. Энди эса яхши тарафга ўзгарганимда ақл ўргатувчилар кўпайиб қолди.”

Азиз биродарлар, мен ушбу гапларни оқизмай-томизмай оққа кўчирдим. Нима учун шундай, ахир ҳаманинг истаги дунёда яхши инсонлар кўпайишдан иборат эмасми? Масиҳ исмининг асл маъноси “мой билан суртилган” дегани. Исо Масиҳ деганида Раббимизнинг Худованд томонидан тайинланганини биламиз.

Кўпчилигимизга, “сени бошқа динга ўтибди деб эшитдим” деган гап жуда таниш бўлса керак. Айниқса яқинларимиз, дўстларимиз шундай савол беришни яхши кўришади. Шундай савол берувчиларнинг кўпчилиги янги фикрлардан қўрқадилар ва шунинг учун ҳам биз ҳақимизда нотўғри фикрга боришади.

Баъзи пайтларда айрим гапларни эшитиб, қанчалик кулгули савол деган ўйга борасан киши. Масалан: Сиз русларнинг динига ўтибсиз, ёки Исо яхудийларнинг пайғамбари-ку деган гаплар. Ҳурматли тингловчи, шундай саволларга қуйдагича жавоб беришга уриниб кўринг:

“Худога шукур, мен ягона Худога ишонаман. Дунёда динлар кўп, лекин одамлар барибир Худованд билан ярашиш ва ўз гуноҳларидан озод бўлиш учун У юборган Нажоткорга ишониши керак. Бу Нажоткор эса Раббимиз Исо Масиҳдир. У Худованднинг ягона мойланган қўзисидир. Фақатгина У барча инсонларнинг гуноҳини кечира олади. Мен эса гуноҳларимдан озод бўлишни истайман. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top