2:51

Хождаги ўлим 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиздек азиз биродарларимиз борлиги учун Худовандимизга миннатдормиз. Азизлар, ушбу меҳнатимиз Раббимизнинг улуғланиши учун десак, хато бўлмас.

Азиз биродарлар, агар ёдингизда бўлса, Раббимиз Исо Масиҳ шаҳарга кириб келаётган вақтида, халқ томонидан шоҳларга хос бўлган эътибор қилинди. Мана шу янгилик бутун шаҳар аҳолисини лол қолдирган эди.

Матто Хушхабар китобининг 21 боби 5 оятида Закариёнинг Раббимиз Исо Масиҳни Қуддус шаҳрига кириб келиши ҳақидаги Эски Аҳд китобларида келтирилган башоратларнинг бири амалга ошганлигини айтиб ўтади.

Каломда Қутқарувчи нафақат ўзининг яқинлари томонидан сотилиши, балки қанча баҳога сотилганлиги ҳақида ҳам гапириб ўтган. Ҳали турмушга чиқмаган Байтлаҳм шаҳридан бўлган қиздан туғилиши керак бўлган Раббимиз Исо Масиҳ бундай воқеалар содир бўлишини олдиндан билар эди.

Шу ўринда, азиз биродарлар, айрим дўстларимиз учун тушунтиришни изоҳлаб ўтмоқчиман. Сиз, азизлар, айтишингиз мумкин: нима учун Исо Масиҳ ҳамма нарсани олдиндан билса ва шунчалик қудратли бўлса, ҳеч нарсани олдини олмади деб? Ахир Худованд Уни ер юзига юборишининг асосий сабабларидан бири ҳам шунда эди.

У кимдир томонидан сотилиши ва хочга михланиб, барча инсонларнинг гуноҳлари учун Ўзини қурбон қилиши лозим эди. Яна бир жихатини сиз, азизларга, айтиб ўтмоқчиман.

Раббимиз Исо Масиҳ ҳали хочда осилиб турган вақтида, Унинг устидан кулиб: агар Сен ростанам Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингга ёрдам берчи ва хочдан пастга тушчи, деб айтилган гаплар ҳам бўлган. Албатта, шайтон Раббимиз хочда нима учун ўлиши кераклигини ҳали тушунмаган эди.

Бирданига у Раббимизнинг ўлими нима учун содир бўлиши кераклигини англаб етади. Шунинг учун ҳам шайтон Раббимиз Исо Масиҳни нима қилиб бўлса ҳам хочдан тирик тушуриб олишга ҳаракат қилган эди. Лекин Исо Масиҳ Худонинг айтганларини охиригача амалга оширди.

У хочда ҳалок бўлиб, бутун инсонларга нажотга эга бўлиш имконини берди. Азиз дўстим, ана шу нажотга эга бўлиш учун Худованд олдида: “Ота, мени кечир, мен ҳам Сенга қарши кўп гуноҳлар қилганман. Исо, Мени ҳаётимга кир ва ҳаётимни бошқар” — деб айтинг.

Худо доимо ҳар бир инсонни гуноҳларини кечиришга тайёрдир. Ҳурматли биродарлар, агар биз билан боғланишни истасангиз бизга мактуб йўлланг. Бизнинг электрон почтамиз манзили dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top