Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ -саломат учрашиб турганимиздан беҳад хурсандман. Азиз биродарлар, орамизда кўплаб биродарларимиз бошқа одамларга Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни етқазишнинг муҳимлигини тушуниб етар.
Мана шу нарсани учта сабаби борлигини унутмаслигимиз керак. Худонинг амри, Масиҳнинг намунаси ва улкан муҳтожликдир. Ҳар биримиз Хушхабар айтмоқчи бўлган одамлар келажакда қандай муаммоларга ва тўсиқларга дуч келиши мумкинлигини олдиндан билиб қўйганимиз яхшироқдир.
Биз гувоҳлик беришимиз учун ҳозир ва келажакда қандай тўлов тўлашимиз кераклигини англаган ҳолда ҳақиқатнинг кўзига тик боқишимиз керак. Ҳаётда ҳар хил воқеалар бўлиши мумкин.
Масиҳни севиб У учун хизмат қилаётганингизда кўплаб одамлар: яқинларингиз, дўстларингиз, ҳатто ўз оилангиз ҳам сиздан воз кечиши мумкин. Худди шундай воқеалар сиз Хушхабар айтган ва ўз гуноҳларидан воз кечиб Худо учун яшаётган биродарларингиз билан ҳам юз бериши мумкин.
Азиз биродарлар, шайтон доимо ҳар қандай янги тавба қилган инсонларга ўзининг турли усуллари билан ҳужум қила бошлайди. Бундай пайтларда Худованддан куч ва сабр-тоқат сўраб, асло иккиланмай ўз йўлингизда давом этаверинг.
Шайтон сиз танлаган йўлингиздан қайтмаслигингизни тушуниб етгач, умидсиз орқага чекиниши аниқ. Ахир Раббимиз Исо Масиҳ ҳам ер юзида Ўз хизматини бошлаётган пайтида шайтон томонидан турли васвасалар орқали кучли синовлардан ўтди.
Худованд ҳар биримизни ҳимоя қилишга ва куч- қувват беришга қодир. Азиз биродарлар, ҳеч қачон ўзингиз истагандек ҳаёт кечирманг. Худованд кўрсатганидек ва У айтганидек ҳаёт кечиринг. Азиз дўстим, Худога умид боғланг.
У ҳар бир инсонни ҳимоя қила олади. У ҳеч кимни, шу жумладан айнан сизни ҳам асло ёдидан чиқармайди. Раббимизнинг топшириғини бажариш учун, яъни Хушхабар тарқатиш учун бор йўғи беш юзта одам жўнатилган эди. Улар умуман олганда жуда узоқ масофани босиб ўта олдилар.
Бир таниқли масиҳий киши шундай деб ёзган эди: “Биз кечагина пайдо бўлган эдик, лекин аллақачон бутун дунёни эгалладик”. Бугунги кунда ҳар хил диндаги миллиардла, ҳар хил инсонларни учратишимиз мумкин.
Ҳар хил сон саноқсиз динларнинг издошлари ҳам кўплаб топилади. Бутун дунёда эса тахминан икки миллиарддан ошиқроқ одамлар ҳали умуман Хушхабар эшитмаган. Шунга қарамай, бугунги кунда ер юзида ўз хизматларини бошқа мамлакатларда олиб бораётган миссионерларнинг сони юз мингдан камроқдир.
Ҳар бирингизга тинчлик ва омонлик тилаган ҳолда бугунги мавзумизга якун ясамоқчиман. Интернет сайтимизни манзилини сиз, азизларга, эслатиб ўтсам: www.dilkashradio.com Яна учрашгунча хайр, соғ- омон бўлинглар.