MP3

Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар. Сиз азизлар билан яна дийдор учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Азиз биродарлар, Худованднинг инсонларга нисбатан бўлган сабр-тоқатининг чеки йўқдир.

Инсонлар ҳозир ўзлари хоҳлаган ишларини амалга ошириб келишмоқда. Кимдир бошқани алдаб пулини олса, яна кимдир ёлғон гапириб, бошқаларни йўлдан оздириб келмоқда.

Бундан ташқари, одамлар томонидан бир қанча итоатсизликлар ҳам бўлиб турибди. Лекин Худованд барчасига чидам ва сабр-тоқат билан қарамоқда. Шундай вақт -соат келадики, Худо олдида барча қилган ишлар учун инсоният жавоб бериши лозим.

Эски Аҳд китобида айтилишича, “ёшликда истаганингни қил, юрагинг нимани буюрса, барчасини амалга оширавер, лекин билиб қўй, шундай вақт келадики, ҳаммаси учун Худованд олдида жавоб берасан,”- деб ёзиб қўйилган. Худованднинг кўп вақт сабр-тоқат билан қараб туришининг асосий сабабларидан яна бири,

У барча инсонларнинг ўз гуноҳларидан юз ўгириб, ер юзидан бутунлай қирилиб кетишини истамаслигидадир. Ҳа, азиз биродар, Худованд шундай сабр-тоқатлидир. Забур китобининг 144 боби 8 оятидан шундай ёзилганини ўқиб кўришимиз мумкин:

“Худованд раҳмону меҳрибондир, У узоқ сабрли, жуда иноятлидир.” Худованд барча инсонларни севишини ҳар биримиз яхши биламиз. У гуноҳкор инсонларни нола қилиб, Унинг олдида кечирим сўрашини жуда истайди. У барча гуноҳкор инсонларга ҳали ҳеч ким бермаган ажойиб совғани беришни истайди.

Бу совға текинга ва бир умрга ўзингизга ҳадя сифатида берилади. Сиздан фақатгина Худованднинг буюк исмини чақириб, Унинг оёқлари остида кечирим сўрашни хоҳлайди У. Бу биз инсонлар учун берилаётган Худованднинг марҳаматидир.

Марҳамат эса нажот олиш учун илк қадамдир. Аслида Худованд инсонларга қараганида, бизларнинг гуноҳларимиздан бўлак ҳеч нарсани кўрмайди. Шундай бўлса ҳам, У бизларга бўлган севгисидан ҳеч қачон воз кечмайди. Чунки биз Худованд томонидан яратилган инсонлармиз.

Худованд барча инсонларга яхшиликни раво қўряпти. Лекин инсон, балки Худонинг кимлигини охиригача тушуниб етмаган ёки Худованддан ҳеч нарса олишни истамаяпти. Азизлар, Худога яқинлашинг ва бутунлай Унинг марҳаматига сазовор бўласиз. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман,

Ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини сиз, азизларга, яна бир бор эслатиб ўтишни ўзимга жоиз деб билдим: www.dilkashradio.com Яна учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top