Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар, сизлар билан яна учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Шамолни ким кўра олади? Бу менинг қўлимдан келмайди, билишимча, сизларнинг ҳам, азиз биродарлар. Бироқ шамолни кўрмай туриб ҳам унинг борлигини биламиз.
Биз уни сочларимизда сезамиз ва унинг эсишидан ўт-ўланларнинг, дарахтларнинг эгилаётганлигини кўрамиз. Бироқ шамолнинг ўзини ҳеч ким кўрмаган. Шунга ўхшаб, Худони ҳам кўра олмаймиз.
Бироқ Унинг ҳақиқатан ҳам борлигини биламиз. Биз Худони Унинг амалга ошираётган ишларидан билиб олишимиз мумкин. Сиз Худонинг борлигини тасдиқловчи бир нечта У бажараётган ишларини айтиб бероласизми?
Мисол тариқасида юлдузлар, қуёш ва ойни олайлик. Сиз, улар ўз-ўзидан осмонга жойлашиб олган, деб ўйлайсизми? Ахир кимдир уларни ўша ерга жойлаштириши керак бўлган-ку. Уйни кўриб, сиз уни ердан ўсиб чиққан, деб айтмайсизку. Уни кимдир қурганлигини биласиз.
Осмондаги сон-саноқсиз юлдузларни кўрганимизда уларнинг ҳам тасодифан пайдо бўлиб қолмаганлигини яхши биламиз. Кимдир уларни ўша ерга жойлаштирган. Ана шу Кимдир аслида Худодир. Биласизми нима учун биз Худони кўролмаймиз? Худо шундай ажойиб ва яхшики, биз Уни кўрсак, шу заҳоти ўлиб қолган бўлардик.
Аммо пайти келиб, Худо агар Унга итоат қилиб яшаган бўлсак, бизни Ўз ҳузурига, самога олиб кетади. Ўшанда биз Уни бутун шон-шуҳратида кўрамиз.
Ҳозир Худони кўра олмасак ҳам, Унга ишонишимиз ва Уни севишимиз мумкин. Муқаддас Китоб бизга Худо, Ўзининг биз инсонларга бўлган севгиси ва ғамҳўрлиги ҳақида гапиради.
Худони севиш учун Уни кўриш шарт эмас. Худони ҳеч қачон кўрмай туриб севишимиз мумкин. У бизга жуда кўп ажойиб нарсаларни инъом қилган: яшашимиз учун бошпана, ота-она ва бошқа кўп нарсалар.
Шунинг учун ҳам биз Худони ҳозирча кўра олмаслигимизга қарамай, севишимиз ва Ундан миннатдор бўлишимиз керак. Агар сиз Худовандни севсангиз Унга шундай деб айтишингиз мумкин: “Азиз Раббимиз! Қилаётган ишларинг орқали Сенинг борлигингни билаётганимиз учун Сендан миннатдормиз.
Юлдузлар, қуёш ва ой Сенинг борлигингдан дарак беради. Бизнинг Самовий Отамиз Худодир”. Лекин Ҳазрати Исо Масиҳ ҳам Худо эканлигини биламиз. Шунингдек, Муқаддас Руҳ ҳам Худодир. Уларнинг уччаласи ҳам Худо ҳисобланади. Бироқ бу учта Худо бор, дегани эмас. Биз учбирликдаги ягона Худога эгамиз холос. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга шу жойда якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.