3:07

Тимўтий ва Павлус

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сизлар билан яна соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз Тимўтийни онаси билан бувиси ёшлик пайтидан яҳудийларнинг Муқаддас Каломига ўргатишганлиги бизга 2-Тимўтий мактубининг 3 боби 14 ва 15 оятларидан яхши маълум. Бу шубҳасиз унинг масиҳий бўлишига сабаб бўлган.

Павлус ўзининг Листрага иккинчи марта келганида, у ерда яшайдиган айрим масиҳийлар Павлуснинг эътиборини бу янги имонлига қаратишган ва Павлус уни ўзи билан саёҳатга олиб кетишга қарор қилган, деб айтади Ҳаворийлар мактубининг 16 боби 2 ва 3 оятлари.

Бу вақтда иккита ажойиб ҳодиса юз берган эди. Биринчидан, яҳудийларга ваъз қилиши керак бўлган Павлус Тимўтийни яҳудий одатига кўра суннат қилган. Иккинчидан Павлус ва жамоатларнинг оқсоқоллари Тимўтийни хизмат қилиши учун қўл қўйиб ибодат қилишган эди.

Тимўтий Павлусни иккинчи ва учинчи сафарлари мобайнида у билан бирга борган. Ва тўртинчи сафарида эса қисман. Кўринишидан Тимўтий Павлуснинг юрагидан алоҳида жой олган, чунки Павлус ўзини Тимўтийнинг отаси деб атайди.

Филлипияликларга мактубининг 2 боби 22 оятида, Тимўтий Павлуснинг хизматдоши сифатида Салоникадаги , Коринфдаги, Филиппидаги ва Эфесдаги жамоатлардаги вакили бўлган.

Тимўтий Павлус айтганидек “қўрқув руҳидан” қийналган. Кўриниб турибдики, шундан Павлус Коринфдаги жамоатдан Тимўтий ўзини енгил ва озод ҳис қила олиши учун яхши қабул қилишларини сўраган эди.

Павлус Биринчи Тимўтийга мактубини Македонияда туриб ёзган эди. У ўз мактубида Тимўтийни Эфесда қолдиришни зарур деб билган, чунки бу шаҳарда сохта ўқитувчилар фаолият кўрсатар эди.

Павлус Эфесдаги жамоатга ўзининг учунчи тарғибот сафари давомида асос солган ва у ерда уч йил яшаган. У ўзининг тарғибот сафари охирида Эфесдаги оқсоқолларни огоҳлантиришга мажбур бўлган ва уларнинг орасидан сохта ўқитувчилар чиқишини ва улар жамоатга ҳужум қилишини айтган эди.

Айрим сохта ўқитувчилар жамоатнинг раҳбарлари орасидан чиққанлиигига ёки жамоат раҳбарлари орасидан жой эгаллагани эса бизга маълум. Биринчи Тимўтийга мактуби жамоат ташкил қилиш масаласига хос ҳисобланади.

Унда Янги Аҳддаги энг ёрқин бўлган оқсоқол ва нозирлар учун зарур бўлган хислатлар санаб ўтилган, шунингдек икки хил тоифадаги хизматчиларга кўрсатмалар ҳам берилган:

раҳбарлик қилувчи ва ўқитувчиларга нисбатан. Энг муҳими эса, азиз биродарлар, Павлуснинг Тимўтийга берган маслаҳатида жамоат раҳбари қандай ҳаракат қилиши кераклиги тўғрисида ҳам аниқ амалий маслаҳатлар берилган. Азизлар, мавзумиз шу ерда ўз якунига етди. Ҳайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top