3:03

Танлов 01

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар. Азиз биродарлар, азоб-уқубатлардан қочиш бу яхшими ёки аксинча? Бугунги мавзумиз орқали айнан шу масалада биргаликда бош қотириб кўрамиз. Азизлар, масихийлик тарихида шундай пайтлар бўлганки, жамоат аъзолари атайлаб ўзларини азоб-уқубатларга ташлашар эди.

Албатта бунга ўзига яраша сабаблар бўлган. Шундай сабаблардан бири, шу даврларда кенг тарқалган айрим ересьлар эди. Жумладан улар шундай ўйлашар эди, агар ўзларини турли қийноқ ва азобларга тутиб берсалар, руҳлари шунчалик тетик ва тоза бўлади, деб ўйлашар эди.

Шундай йўл тутиб кўпгина масиҳийлар ўзларини Худога муносиб деб билар эдилар. Ҳурматли биродарлар, атайлаб ўзини қийноқларга солиш ҳеч қандай яхшиликка олиб келмаса керак, деб ўйлайман. Мазохистлар ҳам ўзлари учун турли оғриқ ва қийноқларни авзал кўришади.

Мана шу айтганларимиздан маълум бўляптики, ўзини азоб-уқубатга солиш усули билан масиҳийлар ўзларни Худованд олдида оқламоқчи бўладилар. Аслида эса бундай эмас. Азиз биродарлар, агар юқорида айтганларимиз билан кимдир рози бўладиган бўлса, унда инсонга Худованднинг кечирими асло керак бўлмай қоладику, деган фикр ҳам пайдо бўлишини унутмаслигимиз керак..

Чунки ўзининг гуноҳлари ювилиши учун, бир марта ёки икки марта ўзини қийноқларга солиш кифоя бўлади. Қарабсизки, Худованднинг кўз ўнгида яна гуноҳсиз инсон пайдо бўлади. Албатта, ундай эмас. Инсон Худованднинг кечиримини олиш учун аввало шунга лойиқ бўлиши керак.

Худованд эса Ўз ўрнида кечиримни бепул ва ҳар хил шартларсиз беради. Фақатгина: “Худовандим, мен гуноҳкорман, мени кечиргин,” — деб айтишнинг ўзи етарли. Худованд доимо кечирим беришга қодир. Азоб-уқубатлардан қочиб Худонинг олдига бориш — энг тўғри йўл бўлади. Агар Мусонинг ҳаётига эътибор қилсак, у худди шундай йўл тутган эди.

Масиҳийларнинг ҳаётида турли муаммолар бўлиши муқаррар. Инсоннинг эса барчасига кучи етмаслиги ҳам аниқ. Худованд эса шунинг учун бизга керак. У бизнинг азобларимизга ҳам, хурсандчиликларимизга ҳам шерик бўлишни жуда истайди. Илгари масиҳийларни қандай азобларга дуч келганини ҳар биримиз яхши биламиз.

Уларни оч қолган шерларни олдига ташлаб, шерларга гушт сифатида беришар эди. Шерлар эса ҳар бир масиҳийни тилка-пора қилиб ташларди. Худованд ҳозир шундай усуллар қўлланишига асло йўл қўймайди.

У доимо ҳар бир масиҳийни ҳимоя қилишга қодир. Инсонни турли азоблардан қутқариб қолишга Худованд қодир. Азизлар, турли азобларга чидамли ва Худога содиқ қолиш — Абадий ҳаётни сақлаб қолиш деганидир. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top