3:38

Сизда қанча мижоз бор? Яна қанчага кўпайтириш мумкин?

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Бу илм инкор этиб бўлмас даражада очиқ ва ҳаммага кераклидир. Бир қишлокда бузоқ йўқолибди. Одамлар ҳамма ёқни қидиришибди, аммо топишолмабди. Орадан бир оз вақт ўтиб, кичкина болакай бузоқни етаклаб келибди. Одамлар ҳайрон бўлиб, қаердан ва қандай топганини сўрашса, бола шундай жавоб берибди: ”Бундан осон иш бор эканми, ўзимча, мен бузоқ бўлсам қаерга кетардим, деб ўйладим. Хаёлимга келган жойга бордим ва бузоқни ўша ердан топдим” деб айтибди. Ҳар бир янги мижоз қадрли. У тутишингиз керак бўлган жарқалдирғочдир. Фақатгина ов учун сарф-харажатдан чекинмасангиз бўлгани. Овда фидокорлик керак бўлади. Битта ўқ сарфласангиз, битта беданага эга бўласиз.

Тижорат билан шуғулланадиган ҳар бир киши ўзига мана бу иккинчи саволни ҳам бериши керак: ”Янги мижозни жалб қилиш учун қанча харажат қила оламан?”

Баъзи мисоллар орқали янги мижознинг қанчалик қимматли экани ва фидокорликдан чекинмаслик лозимлигини англатмоқчиман. Битта янги мижозни жалб этиш учун тегирмон фабрикаси минг шиллинг, Чикаго почта идораси ўн шиллинг, текстил фабрикаси эса икки юз шиллинг сарф қилади. Қалай, янги мижоз жуда қиммат эканми? Янги мижоз жалб қилиш учун қанча пул сарфлаш кераклигини ҳисоблаш кундалик ишингиз бўлсин. Бунинг учун ҳар бир савдо дўкони эгаси битта мижознинг дўконига энг кўп қанча фойда келтиришини ҳисоблаши керак. Шундан келиб чиқиб, янги мижозни дўконга жалб қилиш учун қанча маблағ сарфлаш мумкинлигини аниқлашимиз мумкин.

Мижозларингизни гуруҳларга ажратиш яхши усул ҳисобланади. Бу борада шундай ҳисоб-китоб олиб боришингиз мумкин. Дейлик, дўконнинг тўрт юз мижози бор. Улар сизга йилда бир юз олтмиш миллион сўм фойда келтиради. Шу билан бирга, фойда келтириши мумкин бўлган яна юзта мижоз бўлиши мумкинлигини тасаввур қилайлик, улар ҳозирча бошқа дўкондан нарса харид қиладилар. Ўша юзта мижоздан камида қирқтасини ўзингизга жалб этишингиз мумкин. Қилган ҳисобингизга кўра бу қирқта мижоз йилига сизга ўн олти миллион сўм даромад келтиради. Шундай экан, реклама учун ўн миллион сўмгача маблағ сарфлаб, уларни ўзингизга оғдириб олишингиз нега мумкин бўлмасин? Бошда, ҳатто, фойдангизнинг барчасини уларни ўзингизга жалб этиш учун сарфлашингиз мумкин.

Мижозларингизни яхшилаб ҳисобланг. Дўконингизга мижоз орттириш ва уларни йўқотмаслик учун қўлингиздан нима келса, ҳамма ишни қилинг. Бунинг учун бутун қувватингизни, «лашкарларингиз»ни сафарбар этинг. Энди яхши биласизки, доимий мижоз барқарор даромад дегани. Мижози кўп бўлган савдогар кўп фойда келтирадиган мол эгасидир. Америкалик иқтисод мутахассислари қилган ҳисоб — китоблар бу айтганларимиз айни ҳақиқат эканини исботлаган. Шуни ҳеч қачон эсдан чиқарманг — мижоз сизга келмаса, сиз мижознинг олдига боринг. Агар янги мижоз жалб этишни хоҳласангиз, аввало ҳар бир мижознинг сизга қанча маблағ эвазига келиши мумкинлигини ва қанчалик қимматли эканини ҳисоблаб чиқинг ҳамда мижозларингиз кетиб қолишидан эҳтиёт бўлинг. Зеро, ҳар бир қўлдан чиқарилган мижоз йўқотилган фурсатлар, демакдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top