3:05

Бизнес-Режа тузиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи дўстлар. Бугун яхши даромад топиш ва мамлакатга фойда келтириш учун тадбиркор бўлаётганлар ва яна бўлишни истаганлар жуда ҳам кўп. Уларнинг бари тадбиркорликни бошлаш учун илк босқичдан, яъни бизнес-режа тузиш босқичидан ўтишган. Баъзилар бу режани тажрибали бир кишига туздирган бўлса, бошқалари ўз ақл-идрокларини ишлатиб ўзлари тузган бўлишлари мумкин. Ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, бизнес режанинг қандайлиги ва уни тузишда нималарга эътибор қилиниши ва унга кетадиган муддат ҳақида суҳбатлашган эдик. Бугун, бизнес режа тузиш учун нималар қилиш кераклиги ва нималардан боҳабар бўлиш лозимлиги ҳақида гаплашишни маъқул кўрдик. Тўғри-да, ўзингиз тузишингиз мумкин бўлган нарсани нега бошқа бировга туздирар экансиз?!

Narrator 2 Ахир тадбиркорлик қилишдек маъсулиятли вазифани олишга журъатингиз ва ақлингиз етибди-ми, демак бизнес-режа тузишга ҳам кучингиз етади. Энг муҳими бизнес-режа ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш. Мана шу борада биз сизга ёрдам бермоқчимиз. Бизнес режа қуйидаги талабларга жавоб бериши керак. У аниқ ва равон, қисқа ва лўнда, мантиқан кучли асосланган, тўғри ва ишончли, рақам ва фактлар билан ўз тасдиғини топган бўлиши шарт. Тажрибали мутахассиларнинг билдирган фикрига кўра, бизнес-режа қатор саволларга жавоб бериши лозим. Масалан мана шундай: бизнес режа бошланғич ғоя ва лойиҳанинг ўзига ҳослиги нимада? Унда кўзда тутилган маҳсулот ёки хизматга эҳтиёж сезган ва истеъмолчилар пул тўлашга тайёрми? Ишни бошлаш учун ва ривожлантириш учун қанча маблағ керак бўлади?

Narrator 1 Мана шу саволларга бизнес-режа тўлиқ жавоб бериши керак. Агар бизнес-режани ўзингиз тузмоқчи бўлсангиз, унда нималар акс этиши керак. Бунда энг асосийсидан бошланг: компаниянинг номи, манзили, барча таъсисчиларнинг телефон рақами ва алоқа манзиллари, шунингдек, бутун ҳужжат бўйича мундарижасини тузиб чиқинг. Бизнес режанинг умумий ҳажми барча иловалар билан бирга 30-40 бетдан ошмаслиги керак. Бизнес режада маҳсулотингиз ёки сиз таклиф этаётган хизмат тури ким учун мўлжалланганлигини ҳам киритишни унутманг. Режада маҳсулот ёки хизматингизни кимга сотишингиз ва нима сабабдан ушбу гуруҳ сиз учун қизиқарли эканлигини тушунтиринг. Бунда бир неча муҳим саволларга жавоб беришингиз керак: бозордаги талабнинг ҳажми қандай? У қанчалик тез ўсмоқда? Қандай хавф мавжуд ва ҳоказолар.

Narrator 2 Агар сармоядорлардан маблағ олишни истасангиз, улар албатта бу маблағлардан қандай фойдаланишингизни билишни исташади. Шу туфайли улардан сармоя олишдан олдин қиладиган ишларингизнинг ҳаммасини пухта ўйлаб чиқинг. Бизнеснинг дебочаси бўлмиш бизнес-режани назарга илмаслик асло мумкин эмас. Акс ҳолда тадбиркор кутилмаган нохушликларга дуч келиши табиий. Бу нохушликлар нафақат тадбиркорнинг ўзига, балки унинг бошлаган ёки юргизаётган фаолиятига ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шу сабабли вақтни аямасдан бизнес-режани тузишга, сўнгра фаолиятни бошлашга жазм этмоқ зарур. Ҳаттоки бозорда ўзгарувчанлик интенсив бўлган ҳолларда ҳам уни тузишдан воз кечмаслик даркор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top