2:52

Болалар жанжалининг учта тури

MP3

Ассалому алайкум меҳрибон ота оналар. Болалар ўртасидаги низолар уч турга бўлинар экан. Мутахасиссларнинг фикрича уларнинг кўпчилиги – ўйлаб топилган спектакллардир. Уларнинг асосий мақсади – ўзига иложи борича кўпроқ эътибор қаратиш. Томоша зериккандан ёки онани телевизордан, отани эса компьютердан чалғитиш учун кўрсатилади. Жанжалларни севимли комедия сериалларининг қаҳрамонларига ўхшаб, узоқ давом этадиган, мароқли ўйиннинг бир қисми сифатида ўйнаш мумкин. Бундай болалар худди эрталабдан кечгача фақат жанжал қилаётгандай туюлиши мумкин. Аммо уларга бир-бирларингни ўлгудай ёмон кўрасизлар, деб айтиб кўринг-чи, улар худди тадбиркор Том ва Жеррига ўхшаб, бундан жуда ҳайрон қолишади.
Одатда, болалар бу спектаклга иложи борича кўпроқ одамларни жалб этишга ҳаракат қилишади.

Бундан жанжаллар учун болаларни қаттиққўллик билан жазолаш керак эмас, агар бошингиз шовқин-сурондан оғриётган бўлса, дўконга чиқиб келинг ёки қўшни аёл билан чойхўрлик қилинг. Агар эътибор қилмасангиз, жанжал тез орада ўз-ўзидан тўхтайди. Ўйинлар тугади, демак, жанжални ҳам тугатиш пайти етди. Нимани бошланмасидан олдин йўқ қилиш керак? Шафқатсизликнинг ҳар қандай ифодаси ва укаси ёки синглисига иложи борича оғриқлироқ қилиш истагини, шу боис ҳушёр бўлинг. Айнан шундай ҳолатда тушунтириш ишлари ҳам, шунга мос жазо ҳам, сабабларни аниқлаш ҳам асқотади. Болалар шунчаки жанжал қилишаётгани йўқ, улар нормал тилда гаплашишни унутгандай тасаввур ҳосил бўлади. Танқид, таъна, ёмон ҳазил, оёқдан чалиш ва майна қилиш мулоқот усулига айланган, энди ҳеч қандай биргаликдаги ўйинлар бирлаштирмайди.

Бу ҳолатда муаммо манбаини оиладан излаш керак. Ўзингиз ва турмуш ўртоғингиз ўртасидаги, сиз ва бошқа оила аъзолари, дўстлар, қўшнилар ўртасидаги муносабатларга эътибор қаратинг. Агар ўз саъй-ҳаракатларингиз ёрдамида вазиятни ўзгартиришнинг иложи бўлмаса, оилавий руҳшунос билан маслаҳатлашинг. 1. Ота-она шак-шубҳасиз нуфузга эга бўлган оилада болаларнинг жиддий жанжали юз бермайди. Нуфузли бўлиш нимани билдиради? Бу фарзандларининг нуқтаи назарига ҳурмат билан қарашни ва қарор қабул қилишда изчил бўлишни. Навбатдаги муштлашуви учун бурчакка қўйишни ваъда қилдингизми? Ҳаммасига қўл силташ ва жазони қуруқ ваъда даражасида қолдириш истагига қарамасдан, бу ишни, албатта, бажаринг.

2. Агар ҳар бир боланинг ўз шахсий ҳудуди – ўз шкафчаси, ўзининг қулфли қутичаси, ўзининг китоб жавони бўлса, ўзаро хафагарчиликлар ҳам камаяди. Болалигида умумий ўйинчоқлари ва бир хил кийими бўлган болалар улғайганидан кейин тезроқ турли томонларга тарқаб кетишади. 3. Баъзи жанжалларга аралашмаган маъқул. Агар жанжалнинг сабабчиси – рақобат бўлса, бу жанжалларни кўриш сиз учун оғир эканини, аммо ҳаммасини болаларнинг ўзлари ҳал қилиши кераклигини айтиш яхшироқ бўлади. 4. Айб иш қилиб қўйган болани ҳеч қачон акаси ёки укасининг, опаси ёки синглисининг олдида уришманг. Бундай гап-сўзларнинг барчаси, жанжал ҳақидаги тушунтириш ишлари каби, ёлғизликда ўтказилиши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top