3:34

Масиҳ ва Худонинг бутунлиги

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Муқаддас Китоб Худо — севгидир, деб таълим беради. Баъзи бир кишилар бунга шу қадар урғу бериб, эътибор қилишадики, натижада Муқаддас Китобда айтиб ўтилган Худонинг адолатлилиги хусусиятини бутунлай инкор қилиб юборишади. Бошқа бир кишилар Худонинг меҳрибонлиги ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотига нисбатан шу тарзда алоҳида аҳамият беришади ва бу ўз навбатида Худонинг муқаддаслигига қарама-қарши чиқа бошлайди. Баъзан улар Худонинг раҳм-шафқатини Унинг ҳақиқатини инкор қилишга мажбур қилишади. Яна кимдир эса Худонинг олий ҳокимиятини шундай тушунадики, унинг тушунчаси Худонинг меҳрибонлиги ва севгисини бутунлай эътиборсиз қолдиради ёки ҳеч бўлмаганда, унинг аҳамиятини кучайтиради. Биз Худо Ўзи ҳақида айтган ҳамма нарсага ишонишга журъат қилсаккина, ҳақиқатни тўғри тушунишимиз мумкин.

Инсон Илоҳий ваҳийда кўрсатилган бўлишига қарамай, ўзининг билмаслиги оқибатида қабул қила олмайдиган Худонинг айрим хусусиятларидан Уни маҳрум қилишга уринади ва бу билан у жуда жиддий жавобгарликни ўз бўйнига олади. Бизнинг орамизда ҳам буни сурбетлик билан қилишга уринган ҳар бир кимса зулматда эканлиги шубҳасиздир. Бундай қилишнинг эса ҳожати йўқ. Биз ҳақиқатни қандай ёзилган бўлса, шундайлигича қолдиришимиз керак эмас. Худода қарама-қаршилик йўқ. Худонинг борлиғи ягонадир. У қисмларга бўлиниши ва маълум бир вақт давомида Ўзининг бир хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилиб, қолган хусусиятларини ҳаракатсиз қолдириши мумкин эмас.

Худо бўлган ҳамма нарса Худонинг жамики қиладиган ишига мувофиқ бўлиши керак. Раҳм-шафқат кўрсатилаётганда адолат, ҳукм чиқараётганда эса — севги бўлиши керак. Худонинг ҳамма томонлариига ҳам шу каби муносабатда ёндашиш керак. Худонинг содиқлиги — бу соғлом масиҳийлик эътиқодидан келиб чиқувчи омиллардан биридир. Бу Илоҳий хусусиятни англаб етган имонли киши учун эса содиқлик унинг қалби озуқасига айланиб қолади.

Муқаддас Ёзувлар фақатгина ҳақиқат ҳақида таълим бермайди, балки инсониятга бу ҳақиқатни қандай қилиб қўллаш кераклигини ҳам кўрсатиб беради. Худо Руҳидан илҳомланган Муқаддас Ёзувлар муаллифлари ҳам биз каби завқ-шавққа тўлган ҳолда оддий ҳаёт кечирувчи кишилардан бўлишган. Бу кишиларнинг Худо ҳақида билганлари улар учун қилич, қалқон ва тўқмоққа айланди; бу нарса улар учун ҳаёти мазмуни, эзгу умиди ва самимий тилаги бўлиб қолди. Эътиқоднинг объектив омиллари туфайли уларнинг юраклари кўплаб қувончли натижаларга эга бўлдилар ва уларни ўзларига нисбатан минг марталаб қўлладилар.

Забур китобида Худога Унинг содиқлиги учун қувончга тўла миннатдорчилик сўзлари кўп марталаб янграйди. Янги Аҳд бу мавзуни давом эттиради ва Ота-Худо билан Понтий Пилат ҳузурида эзгу имон ҳақида гувоҳлик берган Унинг Ўғли Исо Масиҳнинг бир-бирларига бўлган садоқатини олқишлайди. Ваҳий китобида эса биз Ўзининг ғолиблик нашидаси билан елиб келаётган оқ отдаги Масиҳни кўрамиз. У ерда Масиҳнинг исми Содиқ ва Ҳақ эди. Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top