“Хўш, шундай қилиб, биз, яҳудийларнинг ўзга халқларга қараганда устунлигимиз борми, ўзи? Асло йўқ! Чунки илгари исбот этганимиздек, хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ юнон бўлсин, ҳамма одамлар ҳам гуноҳнинг ҳокимияти остидадирлар” (Рим. 3). Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.
гуноҳ бизни журъатсиз ва тортинчоқ қилиб қўйди ва бунинг ҳеч бир таажубланарли жойи йўқ. Худога қарши исён даври бизда бир кунда енгиш мумкин бўлмаган қўрқувни вужудга келтирди. Ҳибсга олинган исёнчи узоқ вақтгача ва муваффақиятсиз ҳаракатлари билан ўзи ағдармоқчи бўлган шоҳнинг ҳузурига ўз ихтиёри билан кира олмайди.
Бироқ исёнчи ҳақиқатан ҳам тавба қилган бўлса, фақатгина Ўз Тангриси севгиси ва меҳрибонлигига ишонган ҳолда Унга яқинлашиши мумкин ва ўтмишда қилган жинояти учун ҳеч ким уни айбламайди. Худо ҳузурига қайтган пайтимизда қилган гуноҳларимиз жамики инсонлар соничалик даражада кўп бўлса ҳам, Худо бу гуноҳларимизни юзимизга солмаслигини, аксинча, бизга нисбатан биз гўёки ҳеч қачон гуноҳ қилмагандек қаттиқ ишонч билан муносабатда бўлишини эслатган ҳолда руҳиятимизни кўтаради.
Ўтмишдаги гуноҳларига қарамай, Худо билан самимий ярашмоқчи бўлган инсон эҳтиётлик билан: «Агар мен Худонинг ҳузурига келсам, У Менга нисбатан қандай муносабатда бўлар экан? Унинг кайфияти қандай бўлиши мумкин? Мен Уни қай ҳолатда кўрарканман?» — деб сўраши мумкин. Худо албатта, Исо каби бўлади. «Мени кўрган Отамни кўрган бўлади» (Юҳан. 14:9), — деган эди Исо. Масиҳ одамларга Худонинг қандай эканлигини кўрсатиш учун ва Худо ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлган кишиларга Худонинг ҳақиқий табиатини очиб бериш учун ер юзида улар билан бирга бўлди. Бу Масиҳнинг танада мужассам бўлганида бажарган ишларидан бири эди, холос. Бироқ У буни ажойиб тарзда амалга оширди.
Худонинг одамларга нисбатан муносабатини биз Масиҳда билиб олдик. Турган-битгани риёкорликдан иборат бўлган иккиюзламачилар қачонлардир Масиҳни кўрганлари каби, Худони ҳам совуққон ва бегонадек кўрадилар. Аммо тавба қилганлар эса Уни раҳмдил деб биладилар; ўз-ўзини ҳукм қиладиганлар Худони мурувватли ва меҳрибон ҳисоблайдилар. Худо қўрққанлар учун меҳрибон, руҳан камбағаллар учун — марҳаматли, билмайдиганлар учун — хушмуомала, заифлар учун — нозик, ажнабийлар учун — меҳмондўстдир.
Худога нисбатан шахсий муносабатимизга қараб, У бизни қандай қабул қилиши мумкинлигини аниқлай оламиз. Гарчи Худонинг меҳрибонлиги чексиз ва улкан самимийлик оқими каби бўлса-да, Худо бизга нисбатан Ўз эътиборини қаратмайди. Агар биз дарбадар ўғил каби яхши қабул қилинишимизни истасак, у ҳолда ана шу дарбадар ўғил каби қайтиб келишимиз керак. Биз шу тарзда қайтиб келган пайтда эса, эшик ортида турган фарзийлару тавфсирчилар тиш ғижирлатсалар ҳам, барибир ичкарида бизнинг қайтиб келганлигимиз шарафига базм давом этади ва Ота Ўз фарзандини бағрига босганида куй-қўшиқ ва ўйин-кулгилар бўлди. Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.