3:50

Ота ва фарзанд

MP3

Ассалому алайкум. Меҳр — бамисоли қуёш, ўсиш учун, улғайиш учун у кунда керак. Қолаверса, ота меҳрини кам кўрган бола улғайиб ўзи ота бўлгач, боласига тошдай қотиб тураверади. Оилада  самимий меҳрга тўла муносабатлар қарор  топар  экан — меҳрга зор, мунғайган болалар сони камайиб бораверади.Фарзандимиз ҳақида гапирар эканмиз, унинг отаси ёки онасига, бувиси ёки бувасига ўхшашлигини айтиб ўтамиз. Бунда ташқи қиёфа ўхшашлиги: юзнинг чўзинчоқлиги, бурун шакли, соч ранги ва кўзлар инобатга олинади. Ота-оналар фарзандларининг ўзларига ўхшашлигини кўриб севинадилар, бироқ ҳайрон бўлмайдилар. Худди шундай бўлиши керакдай, бу ирсият-да, ахир, деб қўшиб қўямиз. Агар атрофингилаб назар солсангиз, табиат ва инсоннинг яратилиши Худованд яратган буюк мўъжизадир. Инсонлар бундай ҳолатларга ўрганиб қолганларидек, табиатда ҳам бу каби ҳодисалар учраб туради.

Бироқ инсон ирсиятнинг бундай белгиларидан ҳайрон бўлмай қолди, дейиш ҳам хато бўлар эди. Масалан, эгизакларнинг туғилиши, уларнинг бир томчи сувдек бир-бирларига ўхшашлари одамларни ҳозирги кунга қадар ҳайратга солади. Улар бир-бирларига шу қадар ўхшайдиларки, ота-оналар ҳам фарзандларини ажрата олмай қоладилар гоҳида. Неча минг йиллардан буён ирсият ҳодисалари  сирлигича қолиб келган. Нисбатан яқин ўтган асрда  олимлар ирсий белгиларнинг авлоддан-авлодга ўтишини асослаб беришга муваффақ бўлдилар. Аён бўлишича, фақат ташқи кўриниш эмас, балки моддалар алмашинувининг хусусиятлари, вужуднинг ташқи муҳитдаги зарарли омиллардан муҳофазаланиш шакллари, қон гуруҳлари ва бошқа кўпгина жиҳатлар ҳам насл сурар экан. Муқаддас Каломда ёзилганидек, “Фарзандлар Худованд берган баракадир.”

Уй, оила, болалар тарбиясини фақат аёллар билан боғлаш кейинги пайтда одат тусига кирди. Ҳатто орамиздаги айрим одамлар: «Аёллар бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланганлиги, иш жойида маъёридан ортиқча ишлаётгани туфайли аёллик — оналик қиёфасини йўқотмоқда. Фарзандлари тарбиясига вақти етишмаётгани учун оилада нохуш келишмовчиликлар пайдо бўлмоқда. Болалар ўртасида эса турли жиноятлар келиб чиқмоқда, ажралишлар сони кўпаймоқда», деган фикрларни айтмоқдалар.
Юқоридаги фикрлардан аёлни уйга қайтариш керак! Аёл фарзандлари тарбияси билан шуғулланиши даркор, деган хулоса чиқади. Хўш, бу хулоса тўғрими?
Болалар ўртасида жиноятчиликнинг кўпайиши, уларнинг тарбияси бузилиши, ҳамма бахтсизликлар сабабини аёлдан ахтаравермаслик керак деб ўйлайман. Ҳақиқий сабаблар эса анча чуқур… Аёлларимиз бозорма-бозор юрган, муккасидан кетиб ишлаётган бўлса, албатта бу бежизга эмас.

Қайси оқила аёл эрининг топиб-тутиб келишини, уйда болалари тарбияси билан шуғулланиб ўтиришни хоҳламайди дейсиз?
Ҳа, оналик муқаддас, бетакрор туйғу. Онанинг ўрни ва масъулияти юксак, лекин фарзанд тарбиясида ота ҳам худди шундай масъул эмасми? Минг йиллар давомида ота шахси улуғланиб, сиғиниш даражасигача кўтарилиб келинмоқда:
Ота — уйнинг тўрида ўтирган! Ота — ҳал қилувчи гапни айтган!  Ота — ўтирган уйнинг томига фарзанд чиқмаган! Фарзанд йўлга отланганда оқ фотиҳани ота берган! Хуллас, ота шахси оилада олий даражага кўтарилган. Бугун эса оталар мана шу ҳурматни ва улуғворликни сақлаб қолишлари керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top