Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Аввал ҳеч қачон ҳис қилмаган йўл билан Худонинг ҳузурини оҳирги марта қачон ҳис қилгансиз? Ёки бошқача айтсак, сиз ҳатто тасаввур ҳам қилолмайдиган тарзда Худонинг ҳузурини ўз ҳаётингизда охирги марта қачон ҳис қилгансиз? Буни таърифлашга тил ожиз. Бу ҳис ибодат қилаётган вақтингизда келганми? Ёки Худога сажда қилаётганингизда келганми? Ёки кимгадир гувоҳлик бераётганингизда келгандир. Ёки ким учундир ибодат қилаётганингизда ҳис қилгандирсиз, демак, улар учун чиндан қайғургансиз. Ёки ўзингиз қийин вазиятни бошингиздан кечираётганингизда ўзингизни бутунлай Худога топширган вақтингизда буни ҳис қилган бўлишингиз мумкин. Худо Ўзини сизга маҳсус йўл билан кўрсатган бўлиши мумкин. Бу билан Худо ҳаётингизда бўлаётган ишларга аралашганини кўрсатган. Буларнинг ҳаммаси Худо ҳаётимизда Ўзини намоён қилаётганини, Ўзини кўрсатаётганини билдиради.
Narrator 2 Бу ҳақда бошқалар “Худо менга ҳам шундай қиладими йўқми билмайман”, дейишлари мумкин. Эҳтимол, саволни бошқачароқ қўйиш керадир – сиз руҳий ҳолатдамисиз, сизга далда бериши, сизни қўллаб-қувватлаши, сизга ноодатий ва қудратли йўл билан гапириши учун Худога ўзингизни тўлиқ топширганмисиз? Бошқача айтганда, ҳаётингизда сиз аввал ҳеч қачон ҳис қилмаган нарсалар бўлади. Мисол учун, Исо Масиҳ Матто 28 – бобда Буюк Топшириқ берган. Охирга бир нечта оятни кўпчилик ёддан билади, чунки биз буни Буюк Топшириқ, деб атаймиз. Исо Масиҳ нима деганига қулоқ солинг ва агар У атиги битта жумлани айтмай кетганида ҳам, шогирдлар бу топшириқни бажара олмаган бўлардилар. Қулоқ солинг – Матто 28:16-19а “Ўн бир шогирд Жалилага, Исо уларга тайин этган тоққа боришди” “Улар Исони кўриб, Унга сажда қилдилар. Баъзилари эса шубҳага бордилар”
Narrator 1 “Исо уларга яқинлашиб, шундай деди: “Менга осмонда ҳам, ерда ҳам бутун ҳокимият берилган” “Шунинг учун бориб, барча ҳалқлардан шогирд орттиринглар”
Авваллари самолёт, поезд, тезюрар кема, машина, ҳатто велосипед ҳам бўлмаган. Фақат от ва туялар бўлган. Энди бутун дунё бўйлаб юриб, Ҳушҳабар тарқатишни тасаввур қилинг. Матто 28:19-20а “Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмилтириб, имонга киритинглар” “Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар” Тамом. Агар Исо Масиҳ шу ерда тўхтаганида эди, шогирдлар Унинг буюрганларини бажара олишмаган бўлишарди. Чунки атиги бир нечта одамларга “Бутун дунё бўйлаб юринглар, одамларга хочга михланишим ва тирилишим ҳақида ҳамда инсониятнинг Мен билан шахсий муносабат қилишларига умид борлиги ҳақида айтинглар” деб айтаётган эди.
Narrator 2 Биринчидан, бутун дунё бўйлаб юришнинг имкони йўқ. Иккинчидан, улар бориб Исонинг хочга михлангани ҳамда ўликдан тирилгани ҳақида айтишда кўплаб мунозалар бўларди. Яъни уларда кўплаб саволлар пайдо бўлган бўларди. Бироқ Исо Масиҳ Буюк Топшириқни шундай сўзлар билан якунлади: Матто 28: 20б “Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Унинг ҳузури ва бирга бўлиш ҳақидаги мана шу ваъдаси йиллар давомида бир нечта шогирлар сонини юз, минг, миллионларга айлантирди. Дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан, деган ибора нимани билдиради? Сиз билан биз Унинг ҳузурини англаб етишимиз,У нима деганини тушунишимиз Худонинг назарида жуда муҳим. Унинг ҳузури ҳақида ўйлаганингизда буни қандай тасаввур қиласиз? Унинг ҳузурини қандай тасвирлайсиз? Бу ҳақида жиддий ўйлаб кўриб, тўғри жавобини топишингизга умид қиламиз.