4:00

Меҳмондўстлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Уйга меҳмон келганда имкон қадар унинг кўнглини олишга ҳаракат қиламиз. Қадимдан, “Меҳмон атойи Худо” деган нақл бор. Чиндан ҳам қадимда ота-боболаримиз меҳмондўстлик қилиб, билмасдан фаришталарни кутганлар. Муқаддас Каломда Ибронийлар китоби 13 боб 2 оятда шундай дейилган, “Зеро, меҳмондўст бўлган баъзи одамлар ўзлари билмаган ҳолда фаришталарни меҳмон қилишган.” Ана энди, хонадонимизга келган меҳмонни қай тартибда ўтирғизиш ҳақида гаплашсак. Бунинг нимасини гапирасиз, катталарни тўрга ўтқазиш кераклигини ҳамма билади-ку, дейишингиз мумкин. Аммо бизни диққат билан тингласангиз, қандай ҳатоларга йўл қўяётганимизни билиб оласиз. Хонадонимизга меҳмон келганида ҳам аввало иззати ва ёшига қараб келган меҳмонлар тўрга ўтқазилади. Аммо шуни унутмангки, пойгак ва пойгакка ўтирган киши ҳам обрўсиз ҳисобланмайди.

Narrator 2 Сабаби йиғилганларнинг маънили ёки бемаъни суҳбатини тинглаб баъзан пойгакни ҳам тўр деб атагинг келади. Муқаддас Калом ҳам меҳмондўст бўлиш ҳақида бир қанча оятларни тақдим қилади, “Нолимай, очиқ чеҳра билан бир-бирингизни меҳмон қилинглар” 1 Бутрус 4:9 Иброҳим пайғамбар рўпарасида учта одам турганини кўрган заҳоти уларни кутиб олгани югуриб борди ва мук тушиб таъзим қилди. “Ҳазратим, марҳаматингизни дариғ тутманглар, бу қулингизнинг эшигини босиб ўтиб кетманглар. Хизматкорларим сув келтиришсин, оёқларингизни ювишсин, ўзларингиз дарахтнинг соясида дам олинглар. Мадомики, бу қулингизнинг хонадонига ташриф буюрибсизлар, мен нон-пон олиб келай”, деди. Кўряпсизларми, ҳатто пайғамбарлар ҳам меҳмондўст бўлган. Сизнингча,у бу меҳмонларнинг Худо юборган фаришталар эканлигини билганми? Йўқ. Бошида билмаган. Кейин ўтириб улар билан ҳамсуҳбат бўлганидан сўнг билган.

Narrator 1 Қадимда нафақат қўлига сув тутган балки уларнинг оёқларини ҳам ювиб қўйишган. Иссиқ бўлса, салқинлаб олишлари учун ичимлик бериб, уйнинг энг салқин ва баҳаво ерига жой қилишган. Бу анъана ҳозир ҳам баъзи жойларда мавжуд. Исо Масиҳ бир масал айтган. Келинг, сиз билан шу масални яна бир марта эшитиб кўрамиз. Меҳмонлар тўрдан жой танлашга интилаётган эдилар. Исо буни кўриб, шундай масал айтди: “Сизни тўй зиёфатига таклиф қилишганда, тўрга чиқиб олманг. Меҳмонга чақирилганлар орасида сиздан ҳам ҳурматлироқ бошқаси бўлиши мумкин. Икковингизни таклиф қилган мезбон келиб, сизга: “Жойингизни бу одамга бўшатиб беринг”, деб айтиши мумкин. Шунда сиз хижолат тортиб, пойгакда ўтиришга мажбур бўласиз. Шунинг учун таклиф этилганингизда, пойгакда ўтиринг, токи мезбоннинг ўзи келиб сизга: “Дўстим, илтимос тўрга чиқинг”, — деб айтсин.

Narrator 2 Шунда бошқа меҳмонлар кўзида сизнинг ҳурматингиз ошади. Зотан, ўзини ўзи юксалтирган камситилади, ўзини паст тутган эса ксалтирилади.” Исо Ўзини таклиф қилган хонадон соҳибига айтди: “Тушки ё кечки зиёфат берганингизда, дўстларингизни ёки ака–укаларингизни, қариндош–уруғларингизни ё бўлмаса, бой қўшниларингизни таклиф қилманг. Акс ҳолда, улар ҳам сизни меҳмонга чақириб, қилган яхшилигингизни қайтарадилар. Аксинча, зиёфат берганингизда, камбағал–қашшоқларни, чўлоқ, шолларни, кўрларни таклиф қилинг. Шунда бахтли бўласиз. Чунки улар қилган яхшилигингизни қайтара олмасалар–да, солиҳлар тирилган замонда бунинг савобини кўрасиз.” Демак, энг аввало меҳмондўст бўлинг. Кейин эса, меҳмонларни имкон қадар аъло кутиб олишга, уларга рисоладагидек хизмат қилишга ва меҳмондўстлигингиз, ширин забонингиз ва меҳрибонлигингиз бир умр уларнинг ёдида қолишига ҳаракат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top