3:49

Пайғамбарлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худо Каломига ишонмайдиган инсонлар Исо Масиҳнинг бошқа пайғамбарлардан қандай фарқ қилишини ҳам билмайдилар. Ёки аксинча, билсалар ҳам қайсарлик қилиб, ўз ожиз ва оқибати қўрқинчли фикрларида туриб оладилар. Бунинг оқибатида уларнинг келажак ўлимдан кейинги тақдири дўзах эканлигини ҳам кўрмайдилар ва англамайдилар. Бугун сизнинг эътиборингизга Масиҳдан тубдан фарқ қилгувчи пайғамбарларнинг фарқларини Қуръон ва Муқаддас Каломдан фойдаланиб кўрсатиб беришга ҳаракат қиламиз. Қуръони каримда йигирма саккиз пайғамбарнинг исми айтилган (улардан учтасининг пайғамбар эканлигига ихтилоф бор). Бу пайғамбарларнинг йигирма еттисида қатор ўхшашликлар ёки умумийликлар бор, яъни: Уларнинг ҳаммаси ота-онасининг ҳаракати туфайли, яъни табиий йўл билан таваллуд топган. Ҳар бири уйланган, фарзанд кўрган.

Narrator 2 Бирортаси хатолардан холи бўлмаган, бегуноҳ бўлмаган (масалан, Қуръонда ёзилишича, Одам Аллоҳга осийлик қилган, Юнус Аллоҳнинг амрига итоат этмай, денгизга қочган ва ҳоказо). Ҳаммалари қийинчилик келган чоғларда Аллоҳга ёлбориб, Аллоҳдан ёрдам сўраганлар: «…Мусо Исроил халқини Қизил денгиздан бошлаб чиққандан кейин, улар Сур саҳросига бордилар. Саҳрода уч кун юрсалар ҳам, сув топа олмадилар. Ундан кейин Марога бордилар. Аммо Маронинг суви тахир бўлгани учун ичолмадилар. Шунинг учун ҳам у ерга «Маро» деб ном берилган эди. Халқ кейин, “Энди нима ичамиз?” деб Мусо пайғамбарни ёмонлашга тушдилар. Ҳазрати Мусо эса Худога илтижо қилган эди, у кишига бир чўпни кўрсатилди. Чўпни олиб сувга ташлаган эдилар, сув ичишга яроқли бўлиб қолди…» Чиқиш 15:22-25. Ҳеч қайсиси ўзларидан мўъжиза кўрсата олган эмас, уларга мўъжиза Аллоҳдан берилар эди.

Narrator 1 Йигирма етти пайғамбардан ҳеч бири одамларга ўз номидан ваъда бера олмаган! Ҳаммалари вафот этишди, қабрлари ерда. Пайғамбарлар ҳамиша одамлар орасидан танланган. Ишаё пайғамбар оятида бундай дейилган: «Сени ернинг тўрт бурчидан олиб келдим, ернинг олис бурчакларидан чақирдим. Айтдимки: « Сен Менинг қулимсан, Сени танладим, рад этмадим» (41:9). Шу тахлитда Аллоҳ Ўзига элчилар-хизматчилар танлаб, улар орқали Ўз амрларини, қонунларини, талабларини одамларга етказган. Пайғамбарлар Аллоҳнинг сўзларини одамларга тушун тирганлар , уларни ёмон ишлардан қайтариб, яхши ишларга даъват этган. Масалан, Ишаё орқали Худо бундай деган: «Эгамиз шундай айтмоқда,“Осмон Менинг тахтимдир, ер оёғим тагидаги курсидир.Менга қандай уй қуриб бера оласиз?!Қайси жой Менга маскан бўла олади?!Ахир, ҳаммасиниЎз қўлларим билан яратганман,– демоқда Эгамиз. (Иш 66:1-2).

Narrator 2 Ишаё пайғамбар Худодан ваҳий олгач, Худонинг амрларини одамларга етказаган, Худога итоат этишга одамларни ўргатган. Бошқа пайғамбарларнинг хизмати ҳам шу эди. Ҳаммалари ўз замондошларига Ҳақ Йўлни ўргатар, адолат ва инсоф билан яшашни, Аллоҳнинг иродаси биз учун нима эканини таълим берар эди. Кейин келгуси авлод ҳам Аллоҳнинг Каломидан хабардор бўлсин, деб улар бу ваҳийларни китобга туширганлар. «Худо қадимда ота-боболаримизга кўп марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали гапирган» (Ибр 1:1). Пайғамбарларнинг ҳаммаси оддий инсон бўлиб, улар ҳам сиз билан биздан фарқ қилмайдиган даражада гуноҳкор ва уларнинг ўзлари ҳам Худонинг кечиримига мухтож одамлар бўлишган. Исо Масиҳнинг чиндан қандай бўлганини билиш учун бошқа пайғамбарларнинг кимлигини кўриб чиқдик. Кейини суҳбатларимизда Масиҳнинг ўзгача шахси ҳақида суҳбатлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top