Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Руҳларга мурожаат қиладиганларни биз фолбинлар, спиритистлар, иссиқ-совуқ қилувчилар, деб атаймиз. Уларга ишонманг, десангиз, “Нега улар ҳам Худо номи билан ҳамма нарсани тўғри айтиб, кўрсатиб берадилар-ку! Кароматлар кўрсатадилар дейди. ” Шу ўринда кимдир мендан: «Биродар, унда руҳлар билан алоқа қиладиганлар қандай қилиб мўъжиза ишлар кўрсатяпти?» деб сўраши мумкин. Ҳа, гапи рост. Улар ҳам одамларга шифо беряпти , фол очяпти, очган фоллари тўғри чиқаётганлари ҳам бор. Хўш, унда биз уларни ким деб қабул қилишимиз керак? Билишимиз керак бўлган биринчи нарса шуки, Ислом дини бундай амалларни тақиқлайди. Иккинчидан, ўзимизга-ўзимиз: «Улар қайси кучлар воситасида бу мўъжизаларни амалга оширяпти?» деб савол беришимиз керак. Ҳа, шайтоний кучлар ҳам мўъжиза бериш қудратига эга. Лекин уларнинг куч-қудрати чегараланган.
Narrator 2 Масалан, улар ҳеч кимни ўлимдан тирилтира олмайди. «Шундай қилиб, Мусо билан Ҳорун фиръавн ҳузурига бордилар. Эгамиз амр этгандай иш тутдилар: Ҳорун таёғини фиръавн ва унинг аъёнлари олдига ташлаган эди, таёқ ўша заҳоти илонга айланиб қолди. Шунда фиръавн ҳам ўзининг сеҳргарларини – донишманд ва фолбинларини чақирди. Миср сеҳргарлари сеҳр-жодуларини ишлатиб, ўшанақа мўъжиза кўрсатдилар. Ҳар бири таёғини ерга ташлаган эди , таёқ илонга айланиб қолди. Ҳоруннинг илони Миср сеҳргарларининг илонларини ютиб юборди» (Чиқиш 7:10-12). Юқоридаги оятлардан кўряпмизки, сеҳргарлар ҳам мўъжиза кўрсата олар экан «Сеҳргарлар сеҳр-жодулари билан чангни бургага айлантирмоқчи бўлдилар, лекин уддасидан чиқолмади лар. Кейин фиръавнга: “Бу Худонинг иши”, дейишди» (Чиқиш 8:18,19). Шу тариқа сеҳргарлар Худонинг қудрати буюк эканини эътироф этдилар.
Narrator 1 Инжил китобида ҳам шайтонга хизмат қилувчи одамларнинг мўъжиза кўрсата олиши ёзилган: «Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланган одамларни ҳам йўлдан оздириш учун буюк аломату мўъжизалар кўрсатадилар» (Мт 24:24). Ҳозир ҳам бахшиларга бориб ёрдам сўраётган, шифо олаётган одамлар кўп . Лекин улар бу шифонинг Худодан ёки Худодан эмаслиги ҳақида ҳатто сўраётганлари ҳам йўқ. Шифо қаердан келса ҳам улар рози. Шайтоний кучларга боғланаётганига эса эътибор беришаётгани йўқ. Шайтон эса одамларнинг Худога бўйсунмаётганидан, Худодан ёрдам сўрамаётганидан қувонади. Шу сабабдан мўъжизалар беради, чунки халқнинг Худодан узоқлашишини хоҳлайди. Шайтон одамларни авлиё ва бахшилар, фолбинлар ва сеҳргарлар воситасида Худодан узоқлаштиради. Мўъжизалар кўрсатади.
Narrator 2 Азозил нурли фаришта сиймосида келиб, бахшиларни алдайди, худди Аллоҳнинг Ўзи юборгандек қилиб кўрсатади. Иблис бошида яхши фаришта бўлган экан. Лекин кейин Худога қарши бош кўтариб арши аълодан ҳайдалади: «Улкан аждаҳо ерга улоқтирилди. Бутун дунёни алдаган бу қадимги илон иблис ва шайтон деб аталган. У ўз фаришталари билан ерга улоқтирилди». Шундан сўнг у шайтонга айланади. Шайтоний руҳлар қиладиган иш – одамларни ёлғон тушунчалар билан алдаш ва одамлар нажот топмасин деб уларнинг қалб кўзини кўр қилиш: «Бу дунёнинг худоси имонсизларнинг онгини кўр қилиб қўйган. Шунинг учун улар Хушхабарнинг нурини кўра олмайдилар. Бу Хушхабар Худонинг аниқ тасвири бўлган Масиҳнинг улуғворлигини кўрсатади» (2Кор 4:4). Мана нима сабабдан руҳлар билан гаплашадиганлар ҳам каромат қила олишини билиб олдингиз, энди бошқаларга ҳам бу ҳақида ўргатинг ва тўғри йўлга бошланг.