3:49

Ўзингизни алдаманг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум меҳрибон ота-оналар. Фарзанд тарбияси жуда мураккаб иш. Агар ўзимиз тўғри тарбия кўрмаган бўлсак, фарзандларимизга тўғри тарбия бера олишимиз даргумон. Аммо умидсиз эмасмиз. Бизни бошқарувчи Худойимиз бор. Унинг Руҳи бизга йўл-йўриқ кўрсатишига ишончимиз комил. Бироқ энг катта муаммо болаларни тўғри тарбия қилишга бўлган истагимиз ва ҳаракатимизда. Агар чиндан ҳам Худонинг иродаси бўйича тарбия қилмоқчи бўлсак, унда ўзимиз Худога яқин бўлишимиз ва Унинг бошқарувига йўналишимиз керак. Галатияликлар китобида шундай ёзилган, “Ўзларингизни алдаманглар, Худони лақиллатиб бўлмайди. Инсон нима экса, шуни ўриб олади” “Худбин истакларни қондириш учун уруғ экканлар ўша худбин истаклари туфайли ҳалокатни ўриб оладилар. Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экканлар Руҳдан абадий ҳаёт ўриб оладилар.” “Шундай экан, яхшилик қилишдан чарчамайлик.”

Narrator 2 Бу оятнинг маъносини тушуниш қийин эмас, шундайми? Уларни нафақат фарзанд тарбиялашда балки, кундалик Худо билан ҳаётимизда ҳам қўлласа бўлади. Оятларнинг давомида шундай ёзилган, “Агар ҳолдан тойиб қолмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз”. “Демак, ҳали фурсат бор экан, ҳаммага, айниқса Масиҳ хонадонига тегишли бўлганларга яхшилик қилаверайлик”. Ўз ҳаётингиз ҳақида ўйлаганингизда сизнинг ҳаётингизга нималар экилгани ва сиз ҳаётингизнинг қайси нуқтасида эканингиз ҳақида мулоҳаза қилинг. Эсланг, балки ота-онангиз сизнинг ҳаётингизга энг яъло нарса – Худога бўлган эътиқодни эккандир. Бутун ҳаётингиз давомида Унга бўлган ишончни эккандир. Ҳаётингизда ўткинчи нарсалар эмас, руҳий нарсалар энг муҳим бўлиши учун уруғ эккандир. Ёки аллақачон бу ерда ўтириб, “ҳаётимга жуда кўп гиёҳванд моддалар экилган экан. Азобларим шунинг оқибати эканини англаб етдим” деб ўйлаётгандирсиз.

Narrator 1 Шундай экан, Каломга қаранг, чунки бу мухим. Калом – Худонинг қонуни. Бу Каломнинг принципи бўлиб, уни қайтариб ёки ўзгартириб бўлмайди. Сиз уни рад қилишингиз, ёқтирмаслигингиз, тан олмаслигингиз, қарши чиқишингиз ёки ишонмаслигингиз мумкин. Сизнинг бу фикрингиз бу қонунни ўзгартира олмайди. Истасангиз бу қонунга қарши курашишингиз мумкин, бироқ сиз тан оласизми йўқми – бу қонун ҳаётингизга ўз таъсирини ўтказмоқда. Бу жуда муҳим. Павлус ҳам буни жуда муҳим, деб ҳисоблаганини парчани бошлаш услубидан ҳам билса бўлади. Сизларга нима учун баъзи нарсалар яхши ёки ёмонлигини англашингизга кўмаклашаётган эканмиз, нимадир сизларни ўйлантириб қўйиши мумкин. Аввало, ўша принципни кўрсатинг ва унинг нимаси нотўғри эканини менга айтинг. Бироқ Павлус қандай бошлаганига эътибор беринг.

Narrator 2 Нима экиб, нима ўриб олаётганимизга диққат қилишимиз кераклигини айтганда Павлус ўз сўзини қайсидир даражада салбий нуқтаи-назар билан бошлаган. “Ўзларингизни алдаманглар, Худони лақиллатиб бўлмайди” Биз нима эксак, шуни ўриб оламиз. экканимиздан кўпроқ ўриб оламиз. Павлус нимага урғу бераётганига эътибор беринг – у ўз сўзини “алдаманглар” деб огоҳлантириш билан бошлади. Яъни, алданиб қолишингизга, кимнингдир гапига, ўқиган ёки эшитган нарсаларингизга ишониб, нотўғри йўлга кириб қолишингизга йўл қўйманг. Ўзларингизни алдаманглар, деганда ёлғонга ишониб қолманглар, демоқчи. Иблиснинг ёлғонлари жуда кўп. Кўпчилик одамлар ҳам ёлғончи. Қўйиб берсангиз, улар ҳаётингизга сизни бутунлай барбод қиладиган нарсаларни экиб ташлашади. Эшитдим, бироқ унутдим. Ҳаёлимдан чиқариб ташладим, дейишингиз мумкин. Ҳар бир эшитган, кўрган ёки ҳис қилган нарсаларингиз қандайдир даражада ва қандайдир кўринишда ичингизда сақланиб қолади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top