4:01

Алданишга мисоллар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Агар аввалги суҳбатларимизни тинглаб келаётган бўлсангиз, инсон ўз-ўзини алдамаслик ҳақида ва фарзанд тарбиясида Худо Каломининг ўрни ҳақида гаплашиб келаяпмиз. Бу суҳбатимизда гапларимизнинг тасдиғи сифатида ўз-ўзини алдаш қандай оқибатларга олиб келишга мисоллар бермоқчимиз. Бироқ, мисоллар келтиришдан олдин, аввалги суҳбатларимизда Калом нима деганини бир эслаб олсак. Шундай қилиб, Павлус шундай деган , “Ўзларингизни алдаманглар, Худони лақиллатиб бўлмайди”. Одамлар энг кўп нимада адашадилар? Руҳий нарсаларда кўп адашадилар. Мисол учун, кўпчилик одамлар ўлимдан кейин ҳаёт йўқ, деб ишонишади. Бу билан руҳий нарсаларни аҳамиятсиз, дейишади. Шунинг учун ўзлари истаганидай ҳаёт кечиришади. Улар жамоатга боришга, Калом ўқишга, бизларнинг ҳеч биримизга муҳтож эмас. Улар қандай йўл билан ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйлашади.

Narrator 2 Сиз ҳам мен ҳам бир пайтлари кино, театр ёки бошқа соҳалар орқали машҳур бўлган, фосиқ ҳаёт кечирган, ўзининг эътиқодсизлиги билан мақтанган, бироқ охир – оқибатда фожиали ўлим топган инсонларни биламиз. Кўриб турганингиздек, Павлус ҳам “Ўзларингизни алдаманглар, Худони лақиллатиб бўлммайди” деган. Бу билан у нима демоқчи? Ҳатога ишонишингиз мумкин, бироқ Худонинг қонунини ўзгартира олмайсиз. Ўзларингизни алдаманглар. Ўй-ҳаёлларингизга алданманглар. Ўй-ҳаёлларингиз орқали Худога қарши гуноҳ қилишингиз, Худога қарши қўзғолон қилишингиз ва шу гуноҳ билан яшашингиз мумкин. Чунки бу алданишдир. Бунга йўл қўймаслик керак. Бунга мисоллар жуда кўп. Мисол учун Эрнест Хэмингвей жуда машҳур ёзувчи бўлган. Бутун дунё бўйлаб унинг китобларини жуда кўп инсонлар ўқиган. У Худони инкор қиларди ва Худога ишонмасди. У ўта аҳмоқона ҳаёт кечирган. Ўзининг эътиқодсизлиги билан мақтанарди.

Narrator 1 Яна ўзи истаганидек яшаши мумкинлиги ва унга ҳеч нарса бўлмаслиги билан фаҳрланарди. Ҳаммаси яхши эди. Эрнест Хемингуэй мана шундай ҳаёт кечирди. У шунчаки фосиқ эдики, Раббимизнинг ибодатини “Бизнинг ҳеч нарса қилмайдиган ҳеч нарсамиз” деб ўзгартирган. Охир оқибат у ўзининг бошига тўппончадан отиб, ҳаётига нуқта қўйган. У қуйидагича фикр қиладиган минглаб одамларнинг биттаси эди: “Қаранг, мен ўзим истаганимча яшайман. Сизларнинг нима дейишингизга тупурганман. Мен бу нарсаларга ишонмайман. Менда ҳаммаси яхши бўлади”, деган одамнинг ҳаёти қандай тугагани, инсон ўз-ўзини алдаб яшай олмаслигига жуда яхши мисол бўлади. Сиз Худонинг қонунини бузиб яхши яшай олмайсиз. Буни умуман иложи йўқ. Бир тажрибали биродаримиз шундай дейди: Бир дўстим коллежда ўқиб юрган вақтимда ёз ойларида мен ишлаган текстил комбинатида бошлиқ эди. У жуда қаттиққўл эди.

Narrator 2 Нима учунлигини билмайман, лекин қандайдир сабабга кўра, у мени жамоатда хизматчи, деб ўйлади. Шунинг учун воизлигим ва бошқа нарсаларда устимдан куларди. У масҳара қилишни канда қилмасди. Бир куни у менга “Ҳаёт ҳақида ҳеч нарсани билмайсан” деди. Шу билан ўз ҳаёти ҳақида гапира бошлади. У уруш қатнашчиси экан. Иккинчи Жаҳон Урурши даврида Францияда жанг қилган экан. Ва у менга қандай ажойиб вақт ўтказганини гапириб берди. Ҳаётида нималар содир бўлгани, қанча аёллар билан бўлганини гапириб берди. У аҳлоқсизликка муккасидан кетган эди. Ташқаридан қарасангиз, ҳаёти чиройли, ҳамма ишлари ўз ўрнида, бироқ бахтсиз эди. Сизларга бир нарсани айтай – сизларнинг ким эканлигингиз, нималар қилганингизнинг аҳамияти йўқ. Агар сиз Худонинг фарзанди бўлсангиз ва ҳаётингизда қилган ишларингизни кечиришини Худодан сўрасангиз, У сизларни кечиришни истайди. Агар Унинг фарзандларидан бири бўлмасангиз, барча гуноҳларингизни кечиришни, сизга нажот ҳамда янги ҳаёт беришни истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top