4:04

Каломдаги огоҳлантиришлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум ота-оналар. Сиз ва фарзандларингиз абадий ҳаётга эришишни ва Худонинг олдида қилган ишларингиз учун ҳисоб бераётганингизда ҳижолатга қолмасликни истайсиз, шундай эмасми? Абадий дейиш нафақат вақтнинг ўлчовини балки, ҳаётнинг сифатини ҳам билдиради. Агар эътибор қилаётган бўлсангиз, бир неча сафардан буён ўзимиз ва фарзандларимизнинг ҳаётида уруғлар экиш ва уларнинг оқибатлари, яъни ҳосиллари ҳақида суҳбатлашаяпмиз. Шундай қилиб, у уруғ экишимиз ҳақида гапирганида бу уруғлар солиҳлик, муқаддаслик уруғлари бўлиши кераклигини айтган. Биз бу уруғларни экканимизда нима қилаётган бўламиз? Бу билан ҳаётимизга боқий қадр-қимматга эга бўлган сифатларни экаётган бўламиз. Ёки бошқа уруғларни экамиз. Каломда Павлус ўз сўзларини “алданманглар, Худони лақиллатишни бас қилинглар” деб салбий сўзлар билан бошлаган экан, гуноҳ билан ҳам яшайвераман, деб ўйламанг. Буни ижобий томони ҳам бор.

Narrator 2 Ижобий томони шуки – агар мен руҳимни илоҳий нарсалар билан озиқлантирсам, ҳаётимнинг ҳар бир жабҳасида янада кучлироқ, солиҳроқ, адолатлироқ бўлиб бораман. Бу билан ҳаётингиз янада таъсирлироқ бўлади. Ҳаммaмиз ҳам бошқаларга қанчадир даражада таъсир кўрсатамиз. Шундай экан, ўзингизга савол беринг – қандай таъсирга эга бўлишни истайсиз? Гап шундаки, Масиҳий бўлиш ҳақида ҳоҳлаган нарсамизни айтишимиз мумкин. Бизнинг таъсирли ҳаёт тарзимиз шундай. Бундан ташқари бу ерда огоҳлантириш ҳам бор. Бу огоҳлантириш шуки – сиз фосиқ ҳаёт кечириб ўта оламан, деб ўйламанг. Худони лақиллата оламан, Унга бурнимни кўтара оламан, Худонинг Каломига бурнимни кўтара оламан, Худонинг Каломи устидан масҳара қила оламан, буни ҳеч қандай салбий оқибати бўлмайди, деб ўйламанг. Қулоқ солинг, гуноҳ ичида яшаш ҳамда Худога итоатсиз бўлишнинг оқибатларидан қочиб қутулишнинг иложи йўқ.

Narrator 1 Ундан озгина, бундан озгина қиламан, бу менга зиён етказмайди, деб ўйламанг. Ўша озганинг миқдори қанча? Деярли ҳар бир инсоннинг ҳаётида шундай нарсалар бўлганки, у “қанийди бу нарсаларда қатнашмаган, кўрмаган ёки билмаган бўлсам”, деб ўйлайди. Эътибор беринг – биз ҳар куни қандайдир уруғлар экамиз. Ҳаётимизнинг ҳар бир кунида онгимизга қандайдир фикрларни киритамиз. Ҳомиласини аборт қилдирган аёлларнинг “қанийди бу ишни қилмаган бўлсам” деб айтганларини бир неча маротаба эшитганман. Худо буни кечирадими? Агар биз камтарлик билан тавба қилсак, У ҳамма ишларимизни кечиради. Билингки – ҳар бир кун муҳим аҳамиятга эга. Нимани ўйлашимиз ҳам муҳим. Нимани кўришимиз ҳам муҳим. Қилаётган ҳатти – ҳаракатимиз ҳам муҳим. Бу нарсалар билан нафақат ўзимизга балки бошқаларнинг ҳаётига ҳам таъсир кўрсатамиз. Атрофингиздаги одамлар сизга қўшиладиларми ёки сиздан узоқлашадиларми?

Narrator 2 Унутманг – биз ҳаётнинг икки кўриниш ҳақида гапиряпмиз. Фосиқ инсонлар роҳат ва ҳузур – ҳаловат учун яшайдилар. Солиҳ инсонлар эса Худони улуғлаш учун, Исо Масиҳнинг ҳаётига мос равишда яшайдилар. Калом аҳмоқ бўлманг, алданманг дейди. Биз нима эксак, салдан кейин мўл ҳосил оламиз. Алданишнинг бир кўриши – мен билан бундай бўлмайди, дейишдир. Бироқ албатта бўлади. Деҳқон уруғни бугун экмайди. Эртага далага чиқиб, уруғни ерга қадайди ва униб чиқишини кузатади. Уруғ униб чиққандан кейин ҳосил етилишини узоқ кутади. Кўп одамлар итоатсизлик қилиб, фосиқ ҳаёт кечирмоқда. Бироқ эртами-кечми ҳосил пишиб етилади. Гуноҳкор ҳаётда ҳосил нобуд бўлмайди. Ҳеч қачон. Хуллас, нима экаётганингизга диққат қилинг, деганда нима ўйлаётганингизга ҳушёр бўлинг, дегани. Руҳий дунё бизга кўринмас, аммо ўйлаган ёвуз ниятларимиз, гуноҳли ва беҳаё фикрларимиз, ташқи ҳаракатимизга кўчмай қолмайди. Бу эса аллақачон онгимизда нобоп уруғлар экилди, дегани. Шундай экан, хушёр бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top