MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Муқаддас Китоб ерни чодирга тенглаштиради.

Бу ноёб жой бўлиб, Коинотда унга тенг келадигани йўқ. Бироқ Ер юзи одам учун шинам уйга айланиши учун катта тайёргарлик ишини бажариш керак эди. Фаришталар яна жим бўлишди, улар кутиб туришибди, парда яна кўтарилди. Иккинчи кун гумбазнинг яратилиш билан бошланади.

Нима у гумбаз? Келинг азизлар, тушуниб олишга ҳаракат қиламиз. Милоддан аввалги ўнинчи асрда Исроил шоҳи Довуд Худо Руҳидан руҳланиб шундай деган: “Сенинг Руҳингдан қочиб, қаерга ҳам бора оламан?!

Сенинг ҳузурингдан қаерга ҳам қоча оламан?! Агар осмонга чиқсам, Сен ўша ердасан!” Аввалига Худо фақат дунёни яратди, ер сув билан қопланган эди. Иккинчи куни Худо дунё океанларининг бир қисмини ажратди ва уни балки, буғ кўринишида ердан жуда тепада жойлаштирди, шу йўсинда пастки ва юқоридаги сувлар ўртасида катта бўшлиқ пайдо бўлди, Муқаддас Китоб бу бўшлиқни гумбаз деб атайди.

Биз бу гумбазни атмосфера ёки ҳаво ва сувнинг буғи билан тўлдирилган бўшлиқ, деб тушунамиз. Лекин тўхтанг: океанлар бор, атмосфера бор, лекин Ер сув билан қопланмаган-ку. Бу ерда ноаниқлик бор: Худо бошида ер устида жойлаштирган гумбаз устидаги сувлар қани? Ернинг шу тариқа тузилиши натижаси бутун сайёра миқёсида “парник эффекти” бўлиши керак эди. Шундай ҳам бўлди: ҳамма жойда бир хил тропик иқлим ўрнатилди.

Қутб иқлимли жойлар умуман бўлмаган. Бўронлар ҳам, момақалдироқ ҳам бўлмаган. Муқаддас Китобга мувофиқ, ўша пайтда ерни туман намлантириб турган. Сув қобиғи Ерни ультрабинафша ҳамда бошқа космик нурлардан яхши сақлаган бўлиши керак.

Бундай шароитда ҳозиргидан кўра инсон ва ҳайвонлар умри анча узоқ бўлган. Кўриниб турибдики, буларни ҳаммаси ҳозирги ҳаёт шароитидан катта фарқ қилган. Кейинроқ биз ер иқлимларининг ҳаммасини кузатиб чиқамиз, ҳозирча эса сув устидаги бу гумбазни ёдимизда тутамиз.

Учинчи кунни икки қисмга бўлса бўлади. Биринчи қисм – қуруқликнинг пайдо бўлиши. Афтидан, океаннинг таги нотекис бўлганидан, улкан чуқурликлар пайдо бўлди ва сувнинг ўша чуқурликларга тушиши натижасида қуруқлик юзага чиққан кўринади.

Иккинчи қисм ўсимлик ва дарахтларнинг пайдо бўлиши. Азалданоқ Худо ер юзини одамлар билан тўлдиришни режа қилган ва бунинг учун керакли ҳамма нарсани тайёрлаб қўйган эди. Шу тариқа, бизга егулик, кислород ва қурилиш моллари бериш учун Худо ўсимликларни яратди. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top