MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Худонинг сўзи бўйича ёруғлик яратилган биринчи куни қоронғулик пардаси кетди.

Тўртинчи куни Худо ёритқичлар яратди. Худо Қуёшни яратишдан олдин ёруғликни яратгани бизга ғалати туюлиши мумкин, лекин унутмайлик, Худо учун буни қилиш осон эди. Ҳаммасини яратган Мен Эгангизман, Ёлғиз Ўзим самоларни ёйганман!

Бир Ўзим заминни яратганман! –деб айтади Худованд. Қуёш, ой ва юлдузларнинг яратилиши, бизга дунёни яратган Худо тартиб Худоси эканлигини очиб беради. Тартиб электрон соатнинг аниқлиги билан яшайдиган Коинот ҳаётининг қонуни.

Биз сувнинг кўтарилиши ва орқага қайтишини бир неча йиллар олдиндан биламиз ва бунинг аниқлигига ҳеч шубҳа қилмаймиз. Биз космосга спутник учирамиз ва маълум бир сайёрагача қанча учишини сониясигача биламиз. Бешинчи куни Худо денгизларни турли хил жониворлар билан тўлдирди ва қушларни яратди.

Олтинчи кун яратилишнинг энг юксак чўққиси бўлди. Аввалига Худо ҳар хил жонзотларни яратди. Биз биламизки, учинчи куни яратилган ўсимликлар турлари бўйича бўлиниб бўлганди. Жонзотлар билан ҳам худди шундай. “Ҳар хил турлар” дегани нимани англатади?

Бу жуда оддий, бу дегани мушукдан мушук, кучукдан кучук, филдан эса фил туғилади. Бу биз учун ҳам жуда қулай: агар тувакка лола поясини ўтқазсак, сарв ўсиб чиқмаслигидан хавотирланмаслигимиз мумкин. Шу йўсинда, ўсимликлар ҳам, жониворлар ҳам ўз тури бўйича кўпаяди.

Баъзан баъзи бир турларни чатиштириш мумкин, масалан, эшакни от билан чатиштирадилар, бунда хачир туғилади. Бироқ хачирларнинг ўзлари бепушт бўлади улар бошқа хачирларни дунёга келтира олмайди. Буни Худо белгилаб қўйган. Масалан, ҳар хил турдаги кучукларни ўзаро чатиштириб, янги турларни ҳосил қилиш мумкин, лекин бу барибир кучук бўлади.

Хачирлардан фарқли равишда, чатиштирилган кучуклар насл қолдира олади, чунки бир хил турдан туғилган. Худо қўйган тартиб ана шундай. Муқаддас Китобга мувофиқ, Худо яратганларини ҳаммасини “жуда ажойиб” эканини кўрди. Дунё яратилиши ҳақидаги ҳикояларда бу сўзлар тез-тез учраб туради.

Бу сўзларнинг маъноси жуда чуқур. Гап шундаки, Худо яратганида, ҳамма яратганларини мукаммал қилиб яратган. Худонинг йўли комилдир, Эгамизнинг каломи чин ҳақиқатдир. Биз бирон нарса қилганимизда, ҳеч қачон мукаммалликка эриша олмаймиз.

Меҳнатимиз самаралари қониқарли бўлиши мумкин, лекин барибир уларда қандайдир камчиликлар қолади. Худо ҳам яратганида, ҳамма нарсани мукаммал қилди. Муқаддас Китоб Худони мукаммал деб айтади. Бошқача қилиб айтганда, Унда камчилик йўқ, У муқаддас. Шунинг билан азизлар, мазумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top