3:03

Меҳр олови тагига ўтин ташлаб туринг

MP3

Ассалому алайкум. Аксарият инсонларнинг кўп вақти, кучи, умуман олганда, ҳаёти кимнидир тарбиялаш билан ўтиб кетади. Ваҳоланки кимнидир эмас, балки ўзининг ички дунёқарашини, тафаккурини ўзгартирса, атрофдагиларнинг унга бўлган муносабати, албатта, ўзгаради,  бошқача бўлади.  «Эрим ичкиликка берилган» дейди кўпгина аёллар Кўпинча эркакларнинг кўп ичиши, аёли томонидан кучли назорат остида бўлганда, аёлига тобе бўлиб қолиши ўзининг қадр-қимматини йўқотганда бўлади. Бундай ҳолатларда нима учун тергайсиз деб сўрасангиз, мана шундай жавобларни оласиз: — Ўртамиздаги муҳаббатимиз учун; — Биз уларга ёрдам беришни хоҳлаймиз; — Унинг учун нима яхшилигини биз биламиз; — Бизнинг ҳаракатларимиз тўғри, унинг ҳаракати нотўғри; — Кимдир уни тўғри йўлга бошлаши керак-ку? — Унинг азобланишига, ўзлигини йўқотаётганига қараб туролмайсиз-ку!

Тўғри, ҳаётда ҳар хил тушкун ҳолатга олиб келадиган ҳодисалар кўп, фақат бундай ҳолларда уларни тергаш эмас, тушуниш керак. Унинг ўзгариши учун сизнинг унга бўлган ишончингиз керак!Шу кунгача у кишининг ичишни ташлаши учун не-не чоралар кўрмагансиз, менимча, анчагина уришгансиз ҳам, яхши гапириб кўндиргансиз ҳам, йиғлагандирсиз ҳам…. Аммо нима ўзгарди? Натижа йўқ! Сиз уни ўз ҳолига қўйинг, унга руҳини кўтарадиган сўзлар билан мурожаат этинг, унинг ўзгаришига ишонинг. Ўзингизни ҳам ўйланг, сизга ёқадиган иш билан машғул бўлинг, ижобий ниятингиз сизнинг ҳаётингизда туб бурилишларингиз сабабчисидир! Ҳаётда турли қийинчиликларни кўрган, оилада самимий дардлашадиган, уни тушунадиган инсони бўлмаган аёл жуда ҳам асабий бўлиб қолади. Ҳар нарсага тез жаҳлим чиқади. Ҳатто оила аъзоларим олдида ҳам ўзимни тутиб туролмайман, дейди аёллардан бири.

Бу касалликми ёки руҳий зўриқишми? Бундай ҳолатларнинг сабабини ўрганиб чиқиш керак. Ҳиссиётингизни тан олган ҳолда ўз фикрингизни тўғри етказиб беришни ўрганишингиз лозим; Қилаётган хатти-ҳаракатингиздан нафақат атрофдагилар, ўзингиз ҳам жабрланишингизни тушуниб етишингиз керак; Ҳаётга ижобий қарашни ўргансангиз, ички қўрқувларингиз устида ишласангиз, бундай ҳолатдан чиқишингиз мумкин. Бундай тавсияни ўзингиз бажаришингиз қийин, шунинг учун руҳиятингиз бўйича шуғулланадиган мутахассисларга мурожаат қилсангиз, тезроқ натижага эришасиз! Соғлиғингиз ҳақида қайғуриш билан бирга, оилангиз мустаҳкамлиги учун ҳам қайғуринг. Агар оилангизда самимий муносабатингизни меҳрингиз билан ушлашни хоҳласангиз унинг доимий ёниб туриши учун  унга ўтин ташлаб туриш керак. Яъни ўртага совуқлик тушдими, уни тезда қиздириш керак.

Ким айбдорлигини қидирмасдан, у билан ярашиш учун нима қилишингизни ўйлаб кўришингиз лозим. Уришмаслигингиз учун ўзаро тушиниш муҳим! Уришиб, тергаб, ким айбдорлигини исботлаш билан фақат оилага дарз келтиришингиз мумкин. Бунда мумкин қадар сиздан ёши каттароқ, ҳаётда тажрибалироқ аёллар билан маслаҳатлашинг. Турмуш ўртоғингизга ҳамдард ва дўст бўлишга ҳаракат қилиб кўринг. У билан тез тез самимий суҳбатлар қуриб туринг. Шундай қилсангиз ҳам унга ёрдам бериш йўлини топишингиз мумкин. Бу ва яна бошқа кўплаб қизиқарли маълумотлар ҳақида сиз бизнинг www. Najot.com сайтимиздан ҳамда доимий суҳбатларимиздан билиб олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top