Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашганимиздан хурсандмиз. Азиз дўстлар, агар низога Инжилий йўл билан ёндашишни ўргансангиз, қочиш ва ҳужум реакциялари билан боғлиқ бўлган кўпгина муаммоларни четлаб ўтишингиз мумкин.
Худо Ўз Каломида нима учун баҳслар келиб чиқиши ва бунда нима қилиш кераклигини тушунтирган. Худо бизни нимага ўргатаётганини яхшилаб эшитсак ва тушунсак, зиддиятларни шунчалар самарали ҳал қиламиз.
Қуйида сиз низоли вазиятга нисбатан билдириладиган муносабатларнинг Инжилга асосланган энг муҳим принциплари билан танишасиз. Келинг, муҳокамани низога “кимнидир режа ва истакларини бузаётган фикр ва ниятлардаги фарқлар” дея таъриф берилган тушунчадан бошлаймиз.
Бу тушунча ўзига турлича қизиқишлардаги оддий фарқларни сиғдира олиш учун етарлича катта, масалан, эр-хотинлардан бири иш таътилини тоғда, бириси океан соҳилларида ўтказишни хоҳлар, ёки шафқатсиз баҳслар, масалан, жанжаллар, суд жараёнлари ёки жамаотдаги келишмовчиликлар.
Инжилда низоларнинг ҳаммаси ҳам ёмон деб айтилмаган; аксинча, баъзи бир фарқлар табиий ва фойдали эканлиги ўргатилади. Худо ҳаммамизни ҳар хил қилиб яратган, шунинг учун кўпинча, одамларнинг фикрлари, эътиқодлари, истаклари, ниятлари ва устунликликлари турлича бўлади.
Уларни аввалига тўғри ёки нотўғри деб айтиб бўлмайди; булар одамларнинг шахсий қизиқишларини ҳар хиллигининг натижасидир, қизиқишларни эса Худо берган. Бундай келишмовчиликларга тўғри ёндашганда, улар самарали суҳбатга олиб келади, одамларни ижод қилишга илхомлантиради, фойдали ўзгаришлар бўлишига ёрдам беради ва ҳаётни қизиқроқ қилади.
Ўзаро муносабатларда бирликка интилишимиз керак бўлсада, атрофдагилардан бирхилликни талаб қилмаслигимиз керак. Низолардан қочишни ўрнига ёки атрофдагилардан доимо айтганимизга рози бўлишларини талаб қилишни ўрнига, биз одамларни хилма хил қилиб яратилганлигига хурсанд бўлишимиз, нарсаларга биздай эмас, шунчаки бошқача қарайдиганларни қабул қилишга ва улар билан биргаликда ҳаракат қилишга ўрганишимиз керак.
Бироқ, ҳамма фарқлар ҳам холис ва фойдали эмас. Инжил шуни ўргатадики, кўпгина келимовчиликлар – гуноҳли истак ва юриш-туришнинг бевосита натижасидир. Ёқубнинг айтиши бўйича: “Орангиздаги жанжал ва тўқнашувлар қаердан келиб чиқади?
Танангизнинг узвларида ўзаро жанг қилаётган нафсу эҳтиросларингиздан эмасми? Бир нарса орзу қиляпсизлар, аммо орзунгиз амалга ошмагач, одам ўлдиряпсизлар. Ҳасад қиляпсизлар, аммо мақсадингизга эриша олмагач, талашиб тортишяпсизлар…” Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.