MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар! Ҳикматлар, Аюб ҳамда Воиз китоблари Эски Аҳддаги асосий донолик ёзувлари бўлиб, уларда доноликни излаш ҳақида гапирилади.

Улар доноликни излашни Худо ваҳийсининг мезонидан бошлашади, бу мезон эса Худодан қўрқишдир. Имонли, аҳдга асосланган пойдевордан туриб, исроилликлар инсон ҳаёти масалалари ҳақида фикр юритишади.

Дунё ва инсон ҳаёти маънога эга, чунки, Худо Ўз яратганларини тартибсизликдан сақлаб турибгина қолмай, барча нарсаларда тўғри муносабат тартибини қайта тиклаяпти. Ҳикматлар китоби бизни бутун ҳаётий тажрибаларимизни жамлаб, уларни маъно-мазмун берувчи муносабатга асосланиб текшириб кўришга ундайди.

Доно одам дунёдаги, ҳаётдаги нарса воқеаларнинг асл моҳиятини тушунишга ҳаракат қилади ва Худо белгилаган ҳаёт тартибига бош эгади. Бундаги алоҳида-алоҳида ҳикматлар Худо Синай тоғида берган батафсил қонунларнинг ифодаси эмас, балки, Худо ҳақиқатининг нурига асосланиб ҳаётий тажриба ҳақида инсоннинг ўй-фикрларидир.

Худо хоҳлаган инсон бўлиш, бу художўйлик билан фикр юритиш ва ҳаракатланиш демакдир. Доно бўлишга ҳаракат қиларканмиз, бунда қиладиган қарорларимизга ўзимиз жавобгармиз, бу йўл билан биз аҳмоқликдан холи бўламиз.

Худо бизга Унга манзур ҳаёт кечиришни мақсад қилиб берган, ҳаётда мана шу мақсадга асосланиб қарор қилганимизда доно бўламиз. Ҳикматлар китобида айтилгани каби, инсон ҳаётида кўп нарсалар бизга аён, аммо, ҳаммаси ҳам эмас.

Баъзи нарсалар бизга сирлигича қолиб кетади. Худо буюк ва Унинг баъзи йўллари биздан пинҳон тутилган. Худо Ўз иродасини бизга тўлиқ очиб бермайди, очиб берган ҳолда ҳам биз уни тушунолмаган бўлардик. Имонли киши баъзан азоб-уқубатга дуч келиши, қандайдир нохуш воқеалар унинг бошига тушиши мукин.

Бундай пайтларда ҳаёт бемаънодек туюлади, Худо эса, инсонларга бефарқ ёки воқеаларни ўзгартиришга кучсиз кўринади. Аюб китобида Худонинг мана шу каби сирли, яширин ишлари ҳақида сўз юритилади, унда ҳақиқий донолик инсон ниҳоятда кичик мавжудот эканлигини тан олиб, камтар бўлишда, деб таъкидланади.

Худонинг севгиси ва меҳрибонлиги ҳар хил йўлларда изҳор этилиши мумкинлигига инсоннинг ақли етмайди. Шундай экан, донолик қандайдир ақлий тушунчаларни фақатгина онг билан билиш эмас, балки, мутлақ ҳоким бўлган сирли Худонинг эзгулигига ишонишни ҳам ўз ичига олади.

Худонинг сирлилигига сабаб фақат Унинг буюклиги эмас. Шунинг билан азиз дўстлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top