3:05

Худовандни улуғланг 02

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз билан яна сог-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Одамларни низоли вазиятга нисбатан уч хил жавоби мавжуд. Уларни тепаликни эслатувчи чизмада тасвирлаш мумкин.

Тепаликни чап қиялигида низодан четлашишни кўрамиз. Ўнг томонида эса ҳужум йўлини. Ўртасида эса яраштиришни. Тасаввур қилайлик, тепаликни юзи муз билан қопланган. Агар сиз чап ёки ўнг томонга тезлик билан ҳаракатлансангиз, мувозанатни йўқотиб, сирғаниб кетасиз.

Низо пайтида ҳимоя ёки ҳужум йўлини танлаш қийин эмас, аммо уларни иккаласи ҳам вазиятни оғирлаштиради ва рақибни янада қаттиқроқ жавоб қайтаришига олиб келади. Яхшиямки, тепаликнинг бир-бирига туташган сирғанчиқ қиялигидан йиқилмасликка ёрдам берадиган икки нарса мавжуд: сиз низодан четлашишдаги ёки ҳужумдаги қияликнинг бурчагини камайтиришни ўрганишингиз мумкин.

Шунингдек, яраштириш имкониятини ишлатишингиз мумкин, бу эса низони ҳал қилишнинг энг яхши йўли. Келинг, юқорида айтиб ўтилган муносабатларни батафсил кўриб чиқамиз. Тепаликнинг чап томонидаги уч муносабат, четлашиш муносабати дейилади.

Одамлар низони ҳал қилиш ўрнига, кўпроқ ундан қочишни танлайдилар ва бу билан низодан қочишга бўлган мойиллигини намоён этадилар. Бундай йўл тутиш кўпгина жамоатларда тарқалган, чунки кўпчилик масиҳийлар низони зарарли ва хавфли деб ишонишади.

Масиҳийлар ҳамма нарсага рози бўлишлари керак деб ўйлаб, ёки низо муносабатларни бузади, деб хавфсираганлар жанжалдан қочиш учун уч услубдан бирини танлайдилар. “Низо йўқ” деган кўриниш яратиш ва уни бутунлай бартараф қилиш учун зарур бўлган нарсани қилмаслик, вақтинчалик енгилликни олиб келади ва бундай муносабатда бўлиш, одатда вазиятни янада мураккаблаштиради.

Низодан “қочиш” дўстона муносабатларни тўхтатишда, ишдан бўшашда, никоҳ ажримлари жараёнининг бошида, ҳатто жамоатдаги ўзгаришларда ҳам намоён бўлиши мумкин. Қочиш кескин вазиятларда, низони оқилона йўл билан ҳал қилишни имконияти бўлмаган пайтларда тўғри йўл бўлиши мумкин.

Бироқ, қочиш кўп ҳолларда муаммони ечилишини бир мунча вақтга ортга суради. Одамлар низони ҳал қилишга бўлган ҳар қандай умидини йўқотганда, ҳаётига нуқта қўйиб, вазиятдан чиқиб кетишга уринишлари мумкин. Ўз жонига қасд қилиш ҳеч қачон муаммони тўғри ечими бўлмаган. Аммо, афсуски, кўплаб ўсмирлар ўртасидаги ўлимлар сабабининг ҳар иккинчиси ўз жонига қасд қилиш бўлиб қолган, қисман бунинг сабаби шундаки, биз фарзандларимизга низони амалий равишда ҳал қилишни ҳеч қачон ўргатмаганмиз. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top