2:34

Худони улуғлаш 07

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, азиз биродарлар Ҳикматлар китобининг 15 боби 8 оятида шундай дейилган: “Тўғрининг ибодати эса Унинг қувончи”. У бизнинг ибодатларимиздан шодланади.

Азиз дўстим Раббимиз тўғрисида ўйлаш учун ҳозир бир неча дақиқа ажратинг. Агар бошқа фикрлар халақит берса, Муқаддас Руҳдан Худовандни улуғлашингиз учун ёрдам беришини сўранг.

У Худога ёқадиган нарсаларни юрагингиз ва фикрингизга солади.“Билингки, Худованд Ҳақ Худодир, Унинг Ўзи бизни яратган, бизлар хар биримиз Унга тегишлимиз, Ўз халқию яйловининг қўйларимиз.

Чунки Худованд эзгудир, абадий иноятлидир, садоқати эса даврдан-даврга ҳукм сурар”. “Қуддус шаҳридан кетиб қолманглар, балки Отамнинг берган ваъдаси амалга ошгунча у ерда кутиб туринглар.

Сизлар бу ваъдани Мендан эшитгансизлар. Яҳё пайғамбар одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдирган, сизлар эса кўп ўтмай Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар”-деб ёзилган Ҳаворийлар мактубининг 1боби 4ва5 оятларида.

Ўн кундан кейин улар Муқаддас Руҳга чўмдирилдилар. Уларнинг чўмдирилганининг белгиси, уларнинг ҳаммаси ўзлари ҳеч қачон билмаган тилларда Худовандни улуғлашни бошлашган.

Уларнинг атрофида бўлаётган ишларни кўриб турган инсонлар бўлган. Албатта, улар бу нима эканлигини сўрашган. Бутрус уларга деди: “Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга чўмиб имон келтиринглар.

Шундай қилиб Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар. Чунки бизнинг Раббимиз Худованд бу ваъдани сизлар билан фарзандларингиз ва шунингдек, ҳамон узоқлардан чорламоқчи бўлган ҳамма одамзод учун берган”.

Шундан кейин, кўплаб одамлар Муқаддас Руҳга тўлишди бир кунда тахминан уч минг одам эди! Чунки “Худованд Ўзига чорлаган инсонларнинг ҳаммаси”- деган ваъда амалга ошди, имонлилар ҳанузгача Муқаддас Руҳга тўлмоқдалар.

Ҳеч ким қолиб кетишни истамайди. Авваллари кимдир шу нарсага қизиққанда ҳайрон бўлганмисиз? Агар аллақачон Муқаддас Руҳга чўмдирилган бўлсангиз, кўп нарсани билишингиз мумкин. Билганларимизни эса амалда қўллаш ва Худовандни улуғлаш учун ишлатишимиз зарур.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top