Ассалому алайкум азиз биродарлар. Мусо Мисрга қайтиб бориб: “Худо мени Исроил халқини озод этиш учун танлади”, — деб айтсам, улар менга ишонишмайди, деб қўрқади.
Шунда, Худо унга икки нарса орқали далда беради. Аввало, унга гапирган Худони, Мусо “ҳар доим бор бўлган Худо” ҳамда, уларнинг ота-боболарининг Худоси сифатида таништириши керак эди.
Иккинчидан, Худо Мусога баъзи мўъжизаларни бериб, улар орқали Худо Мусога мана шу топшириқни топширганига ишонтиришни айтади. Бу ерда Худонинг исми ҳамда мўъжизалар мавзуси Исроилнинг қутқарилиш ҳодисасида бир-бирига чамбарчас боғлиқдир.
Бу ерда биринчи марта, Исроил Худонинг ўғли, деб аталади. Бу исм аслида кўп қўлланилмаган бўлса ҳам, катта аҳамиятга эга. Аҳд халқи бўлиш дегани, Худонинг исми орқали танилиш демакдир.
Бу воқеадан бир неча асрлардан кейин, Исроил халқи иккинчи марта тутқунликда бўлганида, Худо “Ўз номи орқали танилганларни” қутқаришга ваъда қилади. Шунда Мусо Мисрга қайтади ва акаси Ҳорунни бу топшириқни унга Худо берганига ишонтиради.
Лекин Мусо вазиятни оғирлаштиради, фиръавндан Худонинг халқини озод қилишни сўраганда, фиръавн жазо тариқасида уларнинг аҳволини янада мушкул ҳолатга солиб қўяди.
Бунга жавоб тариқасида Худо Мусога Ўз аҳдининг қанақалиги ҳақида яна бир карра эълон қилади, бу эса, Каломдаги Худо аҳдининг энг батафсил тасвирланиши бўлиб ҳисобланади.
Худо Ўз халқини қулликдан озод қилади, улар эса бу орқали Худонинг янги бир жиҳатини, Унинг Ўз аҳдига содиқ Худо эканини билиб олишади. Худонинг исми Эгамиз ёки ЯХВЕ, мана шу аҳднинг белгиси бўлиб қолади.
Худонинг бу исми одатда Яхве, деб талаффуз этилиб, Чиқиш китобининг 3 боби 14 оятидаги “Мен ҳар доим бор бўлган Худоман” исмига боғлиқдир. Исроил тарихида маълум бир даврга келиб, ЯХВЕ исми муқаддас бўлгани учун, уни талаффуз этмасликка қарор қилинган, унинг ўрнига эса Адонай, яъни Эгамиз исми қўлланган.
Шу сабабли, бизнинг тилимиздаги таржимада ЯХВЕ ўрнига Эгамиз қўлланилади. Энг муҳими шуки, бу исм Худонинг шахсий исми бўлиб, Унинг табиатига боғлиқдир.
Яъни, Худо Ўз халқига иноят кўрсатади, ҳамда уларга содиқ қолади. У Ўз халқини қутқариш орқали Ўз аҳдига қанчалар содиқлигини очиб берган.
Шунинг билан азиз дўстлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.