3:15

Вақтинчалик ҳаёт 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимдан бағоят хурсандман. Азизлар, Худонинг улуғворлиги У Худо бўлгани сабабли нимага эга бўлишидир.

Худди қуёшни янада порлоқ қилолмаганимиздек, биз Унинг улуғворлигига ҳеч нарса қўшолмаймиз. Аммо биз Унинг улуғворлигини таниб билишимиз, Унинг улуғворлигини ҳурмат қилишимиз, Унинг улуғворлигини тасдиқлашимиз, Унинг улуғворлигини куйлашимиз, Унинг улуғворлигини акс эттиришимиз ва Унинг улуғворлиги учун яшашга чақирилганмиз.

Нима учун? Чунки Худо шунга лойиқдир! Биз унга қўлимиздан келган ҳурматни кўрсатишга қарздормиз. Худо ҳамма нарсани яратгани учун У барча улуғворликка сазовордир.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Ё Раббимиз, ё Худойимиз! Сен шон-шуҳрат, иззат-икром, куч-қудратни эгаллашга лойиқсан. Зеро Сен бутун борлиқни яратдинг, Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди.” Ваҳий китоби 4 боб 11 ояти.

Бутун коинотда, фақат Худо яратган икки мавжудотлар унга улуғворлик келтиролмайди: ажралган фаришталар, яъни иблислар ва гуноҳкор инсонлар. Барча гуноҳ, ўзининг ўзаги бўйича Худога улуғворлик келтира олмаслигидир.

Бу Худодан бошқа бирор нарсани кўпроқ севишдир. Худога улуғворлик келтиришдан бош тортиш — мағрур исёндир, ва бу гуноҳ шайтонни тушишига сабаб бўлган ва бизнинг ҳам қайсидир маънода. Биз ҳаммамиз Худонинг эмас, балки ўзимизнинг улуғворлигимиз учун яшадик.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.” Римликларга мактубининг 3 боби 23 ояти. Ҳеч биримиз ўз ҳаётимиздан Худога лойиқ бўлган улуғворликни беролмадик.

Бу энг ёмон гуноҳ ва биз қила оладиган энг катта хатодир. Аксинча, Худонинг улуғворлиги учун яшаш биз ҳаётимизда бажара оладиган энг катта муваффақиятдир. Худо шундай дейди: “Улар Менинг одамларимдир, ва уларни Менга улуғворлик келтириш учун яратдим.” Ишаё китобининг 43 боби 7 ояти.

Шунинг учун бу бизнинг ҳаётимиздаги энг аъло мақсадимиз бўлиши керак. Исо Отага айтди: “Сен Менга топширган вазифани адо этиб, ер юзида Сени улуғладим.” Юҳанно китобининг 17 боби 4 ояти.

Исо Худони Унга топширилган вазифани адо этиш орқали улуғлаган. Биз ҳам Худони худди шундай улуғлашимиз мумкин. Қачонки яратилган бирор мавжудот ўзининг мақсадини адо этса, бу Худога улуғворлик келтиради.

Қушлар Худога учиш, сайраш, ин қуриш ва Худо хоҳлагани бўйича қушга хос бошқа ҳаракатларни бажариш орқали улуғворлик келтириши мумкин. Ҳаттоки энг кичик чумоли ҳам ўзининг яратилганидан мақсадини бажариш орқали Худони улуғлаши мумкин. Келинг азизлар, биз ҳам ўзимизга берилган вақтинчалик ҳаётда Худони улуғлаб яшайлик. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top