MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, ҳар бир жамоат ёки ҳар бир кичик гуруҳларда энг камида тушуниш “қийин” бўлган бир инсон бўлади.

Бундай кишилар учун ўзига хос ҳис-туйғулар, чуқур нотинчлик, қийин хулқ-атвор ва ожиз ижтимоий билим мавжуд бўлади. Бундай кишиларни “қўшимча ибодатга муҳтож” кишилар деб аташингиз мумкин.

Худо бундай кишиларни уларнинг ва бизларнинг манфаатимиз учун қўйган. Улар ўсишимиз ва биродарчилик синовидан ўтишимиз учун имкониятдир. Биз уларни ака-ука ва опа-сингилларимиз каби қабул қилиб уларга эҳтиром кўрсатамизми?

Оилада қабул бўлиш бизнинг зеҳнли ёки чиройли ёки кўп нарсани билишимизга боғлиқ эмас. Бу бизнинг бир-биримизга тегишли эканлигимиз далилига асосланади. Биз оилани ҳимоя қиламиз ва қўриқлаймиз.

Оиламиз аъзоси бироз енгилтак бўлиши мумкин, лекин биз уни қўриқлаймиз. Худди шундай, Муқаддас Калом айтади: “Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар.” Римликларга мактубининг 12 боби 10 ояти.

Ҳақиқат шуки, ҳаммамизда ҳам номуносиб хусусиятлар ва фазилатлар мавжуд. Аммо жамоатга муносиб бўлишингиз учун жамоат ҳеч нарса қилолмайди. Биродарчилигимизнинг асоси Худо билан муносабатимиздир: биз оиламиз.

Эҳтиром кўрсатишнинг йўлларидан бири, ҳар биримиз қаердан келганимизни тушунишимиздир. Уларнинг тарихини ўрганиб чиқинг. Уларнинг қандай тарихга эга эканлигини тушунишингиз уларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

Улар яна қанча юришлари мумкинлигини ўйлаш ўрнига, қийинчиликларга қарамасдан улар қанча йўл юриб келганликларини ўйланг. Эҳтиромнинг яна бир қисми, бу кишиларнинг шубҳаларини пастга урмасликдир. Сиз бирор нарсадан қўрқмаслигингиз ҳиссиётни ногирон қилолмайди.

Ҳақиқий жамоа кишилар қўрқувлари ва шубҳаларини айтганларида ҳукм қилинмасликларни билганларида содир бўлади. Жамоани шакллантириш бир-бирига ишончни талаб қилади.

Фақатгина илиқ муносабатлар ва бир-бирига ишонч бўлган жойда кишилар ўзларининг хатолари, жароҳатлари ва муҳтожликларини очиқ айта оладилар. Бир- бирига ишонч бу бирор биродар гуноҳ қилаётганда жим туриш эмас. Бу сизнинг гуруҳингизда бўлишилган гап шу гуруҳингизда қолиши керак.

Гуруҳингиз бу муаммони бошқаларга ғийбат қилмасдан у билан шуғулланиши керак. Худо ғийбатни айниқса бу “ибодат муҳтожлиги” каби айтилганда ёмон кўради. Худо шундай деган: “Ғийбат фосиқ кишилар томонидан тарқатилади; улар кулфат келтирадилар ва дўстликни бузадилар.” Сулаймон Ҳикматлари 16 боб 28 ояти. Азизлар, шу билан мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top