MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, ғийбат доимо жароҳат ва бўлинишни келтириб чиқаради ҳамда биродарчиликни вайрон қилади, шунинг учун Худо масиҳийлар ўртасида бўлиниш келтириб чиқарадиган кишиларга қарши туришимизни айтади.

Улар аччиқланиб сизнинг гуруҳингизни тарк этишлари мумкин. Аммо жамоатнинг биргалиги ҳар бир кишидан кўра муҳимроқдир. Жамоани шакллантириш одатни талаб қилади.

Сиз ҳақиқий жамоани яратмоқчи бўлсангиз, жамоанинг ҳар бир аъзоси билан тез-тез учрашиб туришингиз керак. Муносабатлар вақт талаб қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Баъзиларнинг одатидек, йиғилишларимизни қолдирмайлик.

Аксинча, Раббимиз келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир-биримизга яна кўпроқ далда берайлик.” Ибронийларга мактубининг 10 боби 25 ояти. Биз бир-биримиз билан учрашиб туришни одат қилишимиз керак. Одат сиз тез-тез такрорлаб турадиган ҳаракатдир.

Сиз яқин муносабат қуриш учун кишилар билан тез-тез учрашиб туришингиз керак. Шунинг учун ҳам баъзи жамоатларда биродарчилик муносабатлари яқин эмас. Биз биргаликда етарлича вақт сарфламаймиз ва бирга сарфлаган вақтимизда ҳам бир кишининг гапларини тинглаб турамиз холос.

Жамоа қулайлик асосига қурилмайди, яъни “агар мен ўзимни яхши ҳис қилсам, жамоат билан учрашаман”, аксинча бу менинг руҳий соғлом бўлишим учун керакдир. Агар сиз жамоани етиштирмоқчи бўлсангиз, сиз ҳаттоки ўзингизни яхши ҳис қилмаётган вақтда ҳам учрашишингиз керак.

Чунки учрашув жуда муҳимлигини биласиз. Биринчи масиҳийлар ҳар куни учрашиб турардилар! “Ҳар куни якдиллик билан маъбадда йиғилиб туришар, уйларида эса нон синдириб, шодлик ва соддадиллик билан овқатланишарди.” Ҳаворийлар китобининг 2 боби 46 ояти. Биродарчилик вақтни инвестиция қилишни билдиради. Агар сиз бирор гуруҳ аъзоси бўлсангиз, мен сизга шу гуруҳ учун Муқаддас Каломга асосланган тўққиз аҳдни қабул қилишни маслаҳат бераман:

Биз ўзимизнинг ҳақиқий ҳиссиётларимизни бўлишамиз, бир-биримизга далда берамиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз, бир-биримизни кечирамиз, ҳақиқатни севги билан айтамиз, ожиз томонларимизни қабул қиламиз, фарқларимизни ҳурмат қиламиз, ғийбат йўқ ва гуруҳни устун қўямиз.

Ушбу рўйхатга қарасангиз ҳақиқий биродарчилик жуда озлигини тушунасиз. Бу ўзимиз ҳақида ўйлаш ва мустақил эканлигимизни тўхтатиб, бир-биримиз учун боғлиқ эканлигимизни тушунишимиздир. Аммо бирликнинг афзаллиги унга қилган харажатларимизни бир неча марта қоплаб, бизни жаннат учун тайёрлайди.

Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top