MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар! Шоулнинг ҳукмронлик давридаёқ, Худонинг кўнглига хуш ёққан одам, ўз режаси ёки хоҳиши билан эмас, Худонинг иродаси орқали Исроилга раҳбар бўлишга чорланади.

Худо Шомуилни Ишайнинг ўғиллари ичидан Довудни танлаб, уни Шоулнинг ўрнига мой қуйиб, шоҳ қилишга юборади. Худонинг Руҳи Шоулни тарк этиб, Довудга келади. Қутқарувчи-ҳакамлик роли ёш Довуднинг ҳаётида жуда аниқ кўринади, у Худо Руҳига тўлиб, қувватланиб, Гўлиётни мағлуб этади.

Мана шунда аниқ кўринадики, қутқарувчи-шоҳ бўлишдан олдин, қутқарувчи-ҳакам бўлиш белги бўлиб келади. Бутун Исроил Филистлар ва уларнинг баҳодиридан ваҳимага тушган бир пайтда, Худо мойлаган шоҳ, кучсиз ва аҳамиятсиз кўринса-да, қўрқмасдан ўз халқи учун жанг қилади, чунки у Худо улар учун жанг қилишини биларди.

Довуд кўплар туриши керак бўлган жойда бир ўзи туриб жанг қилади ва Худо у орқали Исроилни қутқаради. Шундан сўнг халқ Довудни кўкларга кўтаради. Шоулнинг унга ҳасади ўсиб бориб, уни ўлдирмоқчи бўлади.

Довуд рад этилиб, нафрат остида қолади, шунда у қочиб кетиб, ўзига ўхшаган қувғиндагиларни атрофига йиғади. Довудда Худо мойлаган шоҳга нисбатан ҳурмат шунчалик баланд эдики, икки марта Шоулни ўлдириш имконияти пайдо бўлса-да, у бу ишни қилмайди.

Худо Ўз мойлаганини ўз вазифасидан бўшатишини кутади. Вақти келиб, Довуд халқ олдида оқланади, шунда у катта шуҳрат билан шоҳ қилиб кўтарилади. Шоул эс-хушини ҳам, шоҳликни ҳам қўлдан чиқаради.

Сўнг у Гилбова тоғида Филистлар билан жангда ҳалок бўлади. Ҳукмронлик Шоулдан Довудга ўтиши силлиқ кечмайди. Шунга қарамай, тез орада, ўттиз ёшида Довуд шоҳ, деб эълон қилинади. Худо унга Филистларга қарши жанг қилишни буюради, у ғалаба қозониб, Исроил сарҳадларини хавф-ҳатардан холи қилади.

Кейин у Қуддусда ўрнашиб олган Ёбус халқини қўлга олиб, Қуддусни ўз пойтахтига айлантиради. У аҳд сандиғини Қуддусга олиб келиб, у ерда муқим маъбад қуришга қарор қилади.

Аммо, Натан пайғамбар Худонинг каломини айтиб, унга бу ишни қилишни ман этади. Бошқа муҳим шоҳлар илоҳиётини тушунишда Худонинг Довуд билан тузган аҳди энг муҳим ўринга эга. Худо Довуднинг номини улуғ қилишни, унинг халқини ўз ерида фароғатга етказишини ваъда беради.

Худо учун уй қуришга Худо Довудга рухсат бермади, аммо, Худо Довуднинг хонадонини сулоласини Ўзи барпо этаётган эди. Шу билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top