2:48

Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир (Мт. 5:10). Бизнинг солиҳликка бўлган чанқоқлигимиз билан Худода мустаҳкам турган ҳамма гирифтор бўлган таъқиб ҳақидаги ваъда ҳам келади. Биз хавфсиз ҳаётга ва қулайликларга чақирилмаганмиз, балки қувғин ва азоблар орасида хизмат қилишимиз лозим. Таъқибдан қочишга уриниш ярамайди, чунки улар сизнинг солиҳ ҳаётингизнинг натижасидир. Улардан қочиш учун, солиҳ яшашни тўхтатишга тўғри келади. Матто Хушхабаридаги бир лавҳада шундай дейилган: “Мен туфайли одамлар сизни ҳақоратлаб қувғин этса, сиз ҳақида ёлғон гапириб фисқу ғийбат қилса, бахтлисиз! Севининглар ва хурсанд бўлинглар, чунки сизга осмон мукофоти буюк. Сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам шундай қувғин бўлган”(5:11–12).

Қувғинга дучор қилувчи бошқа кўплаб ҳолатларни санаб ўтиш мумкин. Лекин, мазкур китобнинг ўтган бобларида таъкидлаб ўтганимиздай, масиҳийларни қувғин қилишнинг сабаби Юҳанно Хушхабардагидай, Матто Хушхабарининг 5–бобда Исо айтиб ўтган (15:20):

“Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас, деган сўзимни эсланглар. Агар Мени қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар…”

Хўжайиннинг тақдири қулнинг тақдири билан бир. Устози қайси йўлдан борса, шогирд ўша йўлдан боради, шунинг учун масиҳийлар таъқибдан қочиб қутила олмайди. Бу ҳимматли қисмат. Ҳаракатсиз обьект билан тўқнаш келган мисли енгиб бўлмайдиган куч мисоли, Исо бутун дунёни оёғини осмондан қилди ва тўғри тартибни ўрнатди. Бунинг жараёнида У шунингдек, дунёнинг ичидагиларни “ларзага солди”.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top