2:49

Тирикчилик ва аёл харидорлар

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Бу илм инкор этиб бўлмас даражада очиқ ва ҳаммага кераклидир. Ўтказилган статистик таҳлил натижаларига кўра, ҳамма турдаги товарларнинг 80 фоизини аёллар сотиб олиши тасдиқланган. Савдо дўконларига аёл харидорлар эркак харидорларга нисбатан уч баробар кўпроқ фойда келтиради. Кийимлик матолар, ширинликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, зеб-зийнат буюмларининг асосий харидори аёллардир. Агар савдо шохобчангизни аёлларга маъқул қила олсангиз, бозорнинг 85 фоизи сизники бўлади.

Мижозларингизни қандай гуруҳларга ажратманг, бари бир энг яхши харидор аёллар эканини кўрасиз. Чунки олди-сотди ишлари билан кўпинча аёллар шуғулланишади. Ўтказилган статистик таҳлиллар маҳсулотларнинг 80 фоизини аёллар сотиб олишини кўрсатди. Зеро, аёллар ўзлари учунгина эмас, болалари, эрлари, уйлари учун харид қилишади ва бунинг натижасида олди-сотди ишларида эркаклардан ўтиб кетишади. Шундай экан, қатъият билан айтишимиз мумкинки, энг яхши харидор аёллардир! «Пулни эркаклар топади, аёллар сарфлайди», деган нақл бу ҳақиқат- нинг яна бир исботи. Мисол учун, Англиянинг савдо дўконларида аёллар эркакларга нисбатан уч баробар кўп пул ишлатади. Кийимлик матолар, ширинликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, пардоз анжомлари ва бошқа нарсаларнинг асосий харидори аёллардир.

Лондондаги катта супермаркет эгаси лутф қилиб, аёллар томонидан сотиб олинадиган моллар рўйхатини кўрсатди. Рўйхатда қуйидагилар ёзилганди:

Соябонлар — 99 %

Қўлқоплар — 99 %

Гилам ва пардалик матолар — 99 %

Ипак матодар — 95 %

Зеб-зийнат анжомлари — 95 %

Пардоз буюмлари — 95 %

Кийим-кечаклар — 95 %

Ичкийимлар — 95 %

Галстуклар — 90 %

Китоблар — 85 %

Ётоқхона гарнитури — 80 %

Шиша идишлар — 85 %

Эркаклар кўйлаги — 60 %

Жомадон ва саёҳат анжомлари 50 фоиз аёллар томонидан сотиб олинар экан.

Бошқа юртларда ҳам қарийб айни ҳолни кузатиш мумкин. Хулоса қилиб шундай десак бўлади: «Тижоратнинг қироличаси аёллардир». Шундай экан, дўкон очиш ёки бирон бир тирикчилик ишлари билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, аввалам бор, маҳсулотингиз кимларга мўлжалланганига эътибор беринг. Шунда кўпроқ савдо қилиб, шунга яраша фойда олишингиз муқаррар. Тирикчилик фаолиятингизни Раббимиз баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top