3:26

Ёшликни сақлаб қолишнинг 6 қоидаси

MP3

Баъзи аёлларнинг териси  нуқсонсиз, ажинлар ҳам деярли кўзга ташланмайди, фақат кўз атрофидагина мимик ажинларни кўриш мумкин, холос. Ва улар ҳамиша табассум қилиб туришади, бундан улар учун ҳар доим ҳаммаси жойида, деган тасаввур уйғонади.  Биз шундай аёллардан гўзаллиги сири ҳақида сўрадик. Гўзалликни сақлашнинг 6 қоидаси бор экан. Биринчи қоида. Овқатланиш тартиби. Ичаклар соатдек аниқ ишлаши лозим. Ич қотишлар — организмни заҳарлайди, терининг нурсизланишига олиб келади. Ичак  соғлом бўлса, организм «гуллаб-яшнайди». Ичаклар соғлиги, биринчи навбатда, истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларига боғлиқ: янги сабзавот ва мевалар, тоза сув, салат ва бўтқалар, шунингдек, тонгда мойчечак дамламасини истеъмол қилиш тери учун фойдали. Ёшликни сақлаб қолиш ва соғлик билан боғлиқ бир қанча муаммоларни бартараф этиш учун кунига 1,5-2 литр  сув истеъмол қилиш лозим.

Сув организмингизни ҳаётий қувват ва кислород билан бойитади. Тез орада юз терисида натижани кўришингиз мумкин: тери таранг ва майин бўлади. Иккинчи қоида. Тўлақонли уйқу. Уйқусизлик — сизнинг гўзаллигингиз ва сочларингиз жилокорлигининг энг ашаддий душманидир. Ўз гўзаллигини қадрлайдиган танишларимдан бири кечки  соат 21 да уйқуга ётади, унинг ташқи кўриниши эса нисбатан анча ёшроқ кўринади. Уйқудан сўнг инсон нафақат жисмоний жиҳатдан бўшашади, балки маънан «покланади», уйқудан сўнг инсондаги ҳиссиётлар, ортиқча ахборотлар «ювилиб кетади». Учинчи қоида. Тоза ҳаво. Агар сиз кун бўйи идорада ўтириб ишласангиз, уйга ҳеч бўлмаганда бир неча бекат пиёда қайтишга одатланинг. Дераза қанотчалари доим очиқ туриши, қишда эса, имкони борича хона тез-тез шамоллатиб турилиши лозим. Дам олиш кунларида тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилинг.

Ванна ҳам — гўзаллик ва ёшаришни сақлашда кўмак беради. Ўта шўр аралашма ҳосил қилиб, пахмоқ сочиқни ботириб қўйинг  ва уни бирозгина сиқиб бутун танани артинг. Пахмоқ «шўр» сочиқ билан артилган тана қизаради, сиз терингиз «тирик организм» эканини ҳис қиласиз. Олтинчи қоида. Аёлнинг ёшини бўйин ва қўллар «сотиб» қўяди! Қўлларимиз билан идиш-товоқ ювамиз, кир чаямиз. Совуқ об-ҳавода эса қўлқоплар уйда унутиб қолдирилгани сабаб, қўлларимизни чўнтагимизга «яширишга» мажбур бўламиз. Қўл ва бўйин терисини  парвариш қилишга алоҳида эътибор қаратинг, махсус ниқоблар қилиб туринг, доим намлантирувчи кремлардан фойдаланинг. Тўртинчи қоида. Витаминлар! Витаминларни қаердан топиш мумкин? Улар қуруқ меваларда кўп бўлади. Қуруқ меваларни аралаштириб, компот тайёрланг, мева қоқилари, узум ва сули ёрмаси истеъмол қилинг, эрталаблари наъматак дамламаси ичишга одатланинг.

Бир неча қошиқ сули, помидор, апельсин, бир пиёла чой, йогурт ва бошқа маҳсулотлардан меъёрга риоя қилиш — чарчоқ ва кексайиш ҳақида унутишингизга замин яратади! «Мўъжизавий маҳсулотлар» рўйхатига ловия, брокколи карами, сули, апельсин, сариқ ошқовоқ, соя, лосось, исмалоқ, қора ва кўк чой, помидор, курка гўшти, ёнғоқ ва йогуртни қўшиш мумкин. Бешинчи қоида. Ички кайфият ва руҳий ҳолат. Ёшликни сақлаб қолишнинг яна бир сири — ёқимсиз ҳиссиётлардан қочишдир.  Агар сиз ҳазиллашишни унутмаган ва очиқкўнгил бўлсангиз, ҳеч кимга ҳасад қилмасангиз, севимли машғулотингиз бор бўлса — ёшингиз улғайишига қарамай, ҳамиша ёш кўринасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top