3:15

Маҳсулот қиймати

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Нарх масаласи молнинг яхши ёки ёмонлигига қараб белгиланади. Харидор яхши молга албатта яхши нарх беради. Молнинг нархи шунингдек, харидорнинг диди ва қизишига ҳам боғлиқ. Бир неча йил олдин инглиз судида шундай иш кўрилган эди.

Америкалик киши 20.000 фунт стерлингга машҳур рассомга оид деб ўйлаб бир картина сотиб олган экан. Кейинроқ картина у рассом мўйқаламига мансуб эмаслиги маълум бўлибди. Унинг асл баҳоси атиги 500 фунт бўлиб, орадаги 19.500 фарқ картинага қизиқиш ва ҳиссиёт туфайли берилган баҳо эди. Агар америкалик омий картина олишни хоҳлаганида 500 фунтга олган бўларди. Бироқ унинг диди, қизиқиши ва ҳис-туйғулари ортиқча 19.500 фунт беришига сабаб бўлди. Бу мисол нарх масаласининг инсон руҳияти, ҳис-туйғуларига боғлиқ эканини кўрсатади.

Қиймат нима ўзи? Савдо ва иқтисод фанининг энг катта масаласи ана шу. Дарҳақиқат, қиймат нима? Англия қироли Ричард: «Бир отга бутун қиролликни бераман», дер, чунки биргина от топа олмагани учун қиролликни қўлдан бой берган экан. Бир қанча нарсалар арзимас нархларга сотилиб кетади. Чунки харидор уни ахтармайди. Киши бир нарсага ўзида қизиқиш сезиб, ахтармаса, унга аҳамият берилмайди. Қиймат нарсанинг бутунлай ичида бўлмаган, унинг ташқарисидаги нарса. Қиймат маҳсулот билан баробар келмайди, уни ишчи, фабрикант ва магазин эгаси юзага келтирмайди, уни юзага чиқарадиган омил реклама, амалга оширувчиси эса, шубҳасиз, сотувчидир. Шуни ҳам унутмангки, қиймат маънавийдир.

Буюк инглиз рассоми Кон Соркентиннинг ишхонасидаги тугатилмай қолган картиналарни бир танишим кўрган экан. Рассом вафот этгач, ишқибозларидан бири келиб, Кон Соркентиндан қолган картиналарнинг ҳаммасини катта нархга сотиб олишини айтди. Меросхўрлар ҳайратга тушди. Ҳатто картиналарни юклаётганлар ҳам бунга ишона олишмади. «Олдин пулини бериб қўйинг!» дейишганида, ишқибоз асарларни айтилган нархдан ошиғига сотиб олди. Қиймат ана шунақа бўлади.

Шундай экан, молни арзон-қимматга ажратиб, доимо арзондан фойда кўрамиз, деб ҳисоблайдиганлар хато қилишади.

Чунки молдаги арзонлик нарх эмас, қиймат масаласи бўлиб, у, юқорида айтганимиздек, харидорнинг ҳиссиёти, қарашлари ва дидига боғлиқ. Икки йил кийишга ярайдиган шим учун эллик мингни аяйсиз, аммо футбол ёки концертни олдинги қаторда ўтириб томоша қилиш учун жон-жон деб берасиз. Аёллар гўзаллик салонида макияж қилдириш нархи борасида тортишмайдилар, аммо бир кило олма олишда савдолашадилар. Одамлар безакли ва қимматбаҳо нарсалар харидида исрофга йўл қўядилар. Фойдали нарсаларни сотиб олишда хасислик қиладилар.

Булар эса молнинг арзон ёки қиммат бўлиши яна бир бора харидорнинг дидига боғлиқ эканини кўрсатади. Тирикчилик фаолиятингизни Раббимиз баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top