3:40

Мен Худовандман, Мен ўзгармайман

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Худо ҳеч қачон муросаю келишувлар сари бормайди ва Уни кўнглини овлаш учун ҳаракат қилишнинг кераги йўқ. Худони Ўз сўзини ўзгартиришига ёки худбинларча қилинган ибодатимизга жавоб қайтаришига кўндириш мумкин эмас. Худони топиш, Унга маъқул келиш, Унинг билан муносабатда бўлиш учун қилган барча саъйи ҳаракатларимизда биз ўзгаришларнинг фақатгина ўзимизда юз бериши мумкинлигини ёддан чиқармаслигимиз лозим. У шундай деган, «Мен Худовандман, Мен ўзгармайман» (Мал.3:6). Биз фақатгина Худо аниқ қилиб берган шартларни бажаришимиз, ўз ҳаётимизни Унинг Ўзи бизга намоён қилган иродасига мувофиқ тарзда ўзгартиришимиз керак. Шундай қилсаккина, Худонинг чексиз куч-қудрати Муқаддас Ёзувлардаги Хуш хабарда айтилганидек, бизнинг бахт-саодатимиз учун ҳаракат қилади. Ўтмишда имонли кишилар ҳақида улар «Худодан қўрқиб яшайдилар» ва «Тангрига қўрқув билан хизмат қиладилар» деб гапиришган. Кишининг Худо билан мулоқоти қанчалик яқин бўлмасин, қилган ибодатлари қай даражада жасоратли бўлмасин, унинг имон-эътиқодли ҳаёти асосида Худонинг марҳамат ва қўрқув ҳисси ўйғотувчи Зот сифатидаги тасвири мавжуд бўлган. Ҳамма нарсадан юксак бўлган Худо ҳақидаги мушоҳадалар бутун бир Муқаддас Китоб бўйлаб тарқалгандир. Худо олдидаги бу қўрқув табиий ҳавф-хатар тушунчасига қараганда каттароқ тушунча бўлган. Бу ақл бовар қилмайдиган ўлчовсиз қўрқув ва Худо қудрати қаршисида ўзининг мукаммал эмаслигини англаб етиш эди.

Муқаддас Китоб замонасида Худо ҳар сафар одамларга зоҳир бўлган пайтда, улар бир хил туйғуни — қалбни эгаллаб оладиган қўрқув ва хавотир ҳиссини, гуноҳкорлик ва айбдорликнинг зирқиратувчи туйғусини ҳис қилганлар. Худо гапира бошлаган пайтда, Иброҳим ерга юзтубан тушиб, Уни тинглаган. Мусо Тангри Таолони ёнаётган бута ичида кўрганида, Худога қарашга ботина олмаган ҳолда, қўрқувдан юзларини беркитган. Худо Ишаъё пайғамбарга ваҳийда зоҳир бўлган пайтда, бу зоҳирлик пайғамбарни: «Ҳолимга вой!», — деб хитоб қилишга ва «Энди мен ўлдим! Чунки мен оғзи нопок одамман» (Иша. 6:5), — деб тан олишга мажбур қилган.

Ақл-идрок бунга, гарчи инсон феъл-атвори ўта яхши ва бенуқсон бўлган тақдирда ҳам, асос бу феъл-атворда эмас, деб тан оладиган маънавий донишмандлик каби қўшилади. Бизнинг кутишларимиз асосида ҳамиша Худонинг меҳрибонлиги ётади. Гарчи зарур ҳисоблансада, гуноҳларига тавба қилиш инсон учун хизмат эмас, балки Худо Ўзининг меҳрибонлиги туфайли берадиган кечиримнинг марҳаматли инъомини қабул қилиш шарти ҳисобланади. Ибодат ўз-ўзидан хизмат ҳисобланмайди. Ибодат Худони ҳеч нарсага мажбурлай олмайди ва Уни ҳеч кимнинг олдида қарздор қилиб қўймайди. Худо ибодатни меҳрибон бўлганлиги учун эшитади, бошқа ҳеч қанақанги сабаб туфайли эмас. Шунингдек имон ҳам инсон учун хизмат эмас. Бу шунчаки Худонинг меҳрибонлигига бўлган ишончдир, ишончнинг йўқлиги эса — Худонинг муқаддас табиатини қоралаш демакдир.

Агар одамлар дўстона муносабатдаги само остида яшаётганликларига ва самодаги Худо Ўзининг қудратлилиги ва улуғворлигига қарамай, бизга дўст бўлишни истаётганлигига ишонганларида, уларнинг дунёга нисбатан қарашлари ўзгариши мумкин эди. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top