3:29

Исо Масиҳ туфайли

MP3

«…Ҳеч нарсага эга бўлмаяпсизлар, чунки сўрамаяпсизлар» (Ёқуб 4:2). Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Олиш учун, аввало сўраш керак. Баъзида шундай бўладики, биз юзага келган вазият тўғрисида ўйлаймиз ёки ўз муаммоларимизни дўстларимиз билан муҳокама қиламиз, ниманидир истаймиз, нимагадир умид қиламиз, бироқ ўша вазият учун ибодат қилмаймиз. Ўйлов, истак, умид, муҳокама – булар ибодатга кирмайди. Худога мурожаат этиш – мана, бу ибодат. Бизда муҳтожлик бўлса ёки бизни қандайдир

муаммо хавотирга солса, бу ҳақда Худовандга айтишимиз лозим. Бу ибодат ҳисобланади. Жавобни қўлга киритиш учун бирор нарса ҳақида шунчаки сўраб қўймаслигимиз, балки аминлик билан, қўрқув ва шубҳасиз ибодат қилишимиз зарур.

Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими туфайли, биз Худонинг кўзида ҳақ кишиларга

айландик, шундай экан, ибодатда Унга дадиллик билан гапиришга ҳуқуқлимиз. Унинг қаршисига аминлик ва ҳеч қандай ҳижолатсиз келишимиз ҳамда У бизларни севишига, илтимосимизга қулоқ тутишига ва ибодатларимизга керакли равишда жавоб беришига ишонишимиз мумкин. Худога дадиллик ва аминлик билан муро-

жаат этишга ҳақли эканимизни англаб олгач, ибодат қилишга нолойиқсан, деб бизга уқтиришга уринаётган душманга, мувафаққият билан қарши тура олишимиз мумкин. Энди: «Ҳа, Худованд ақл бовар қилмас мўъжизалар яратишга қодирлигини биламан, аммо У айнан мен сўраган нарсани беришига кўзим етмайди», деган фикрларни ўйламаймиз. Биз Худонинг эътиборини қозона олмайман, деб

ҳисоблашимиз мумкин, лекин Исо Масиҳ туфайли, биз Худонинг олдига дадил кела олишга ва Унинг шафқатига умид боғлашга лойиқ эканимизни унутманг (Ибр 4:16).

Шафқат, биз лойиқ бўлмасак-да, Худованд илтимосларимизга жавоб беришини ва марҳаматлашини назарда тутади. Муҳими, биз дадилликни йиғишимиз ва Ундан муҳтож бўлган нарсамизни беришини сўрашимиз керак. Биз Исо Масиҳ номи билан сўраймиз, бу Отанинг қаршисида ўзимизга эмас, Исо Масиҳнинг фазилатларига таяниб туришимизни билдиради. Эфесликларга йўлланган мактубнинг 3-бобининг 20-оятида, Худованд биз сўраётган ёки орзу қилаётган ҳамма нарсадан кўра ҳам ҳаддан ташқари кўпроғини қилишга қодирлиги ёзилган, шундай экан, иккиланманг

ва ўзингизни, Худодан олишингиз мумкин бўлган ёрдамдан маҳрум этманг.

Мендан ёрдам сўраганларида, агар у киши ўзида аминликни кўрсатса, унга бажонидил ёрдам бераман. Ундан ҳурмат ва миннатдорлик билдиришини, кўришни истайман, қўрқув эса мени ўзидан қочиради. Унинг ишончи, менда ҳам ишонч уйғотади. Инсон мен унга ёрдам бера олишимга ишонч билдирганида, бу менга

ҳам таъсир қилади. Агар унда қўрқувни кўрсам, мендан ёрдам олиши, амри маҳол, чунки қўрқув – бу шайтонга, у ҳаётимга суқулиб кириши ва вайронгарчилик олиб келиши учун эшик очади. Худодан қўлга киритмоқчи бўлганингиздан кўра камроғини сўраманг. Дадилроқ ва аминроқ бўлинг. Ундан ҳаётингизда улкан мўъжизалар яратишини сўранг. Худога Унинг буюклигига ишонишингизни кўрсатинг. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top