3:07

Ўзингизни одамларга бағишланг

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Ишаё китобининг 58–бобида Худонинг бизга берган ажойиб бир ваъдаси ёзилган: “Очлар учун жон куйдирганингизда, мазлумларнинг жонига оро кирганингизда, нурингиз зулматда ҳам порлайди, энг қоронғу даврингиз ёп–ёруғ кундуздай бўлади. Эгамиз доимо сизга йўл кўрсатади, қақраган ерларда ҳам жонингизга озиқ беради, шунда сиз суғорилган боғдай, сувлари қуримас булоқдай бўласиз. Қадимги вайроналарингиз қайта тикланади, кўҳна пойдеворларни қайта кўтарасиз. шунда сизларни: “Бузуқ деворни Тикловчи, кўчаларни қайта Қурувчи”, деб чақиришади.”

Бу парчадаги ҳамма ваъдаларнинг шарти бор. Қачон нуримиз зулматда порлайди? Қачонки, биз “очлар учун жон куйдирганимизда, мазлумларнинг жонига оро кирганимизда”. Биз яшаётган бу замонда оч қолган ва қийналган одамлар жуда кўп. Ўзини бошқаларга бағишламоқчи бўлган одам ҳеч қачон Худодан тўғри имконият бер, деб сўраши керак эмас. У Худога шундай деб айтиши лозим: “Мен ўзимни бошқаларга бағишлашга қарор қилдим. Мазлумларнинг жонига оро кираман, очлар учун жон куйдираман.” Имкониятлар эса атрофимизда қалашиб ётибди.

Сиз одамлар учун қайғурганингизни билган ҳаммалар эшигингиз олдига тизилиб келади. Телефонингизнинг жағи тинмай қолади. Уйингиз бозордай одамга тўлади. Оч қолган, қийналган одамлар атрофингизни ўраб олади. Ўзингизни бошқаларга бағишлашингиз учун ўта қобилиятли бўлишингиз шарт эмас. Одамларнинг дардига қулоқ солиб ўтрисангиз бас. Шунда сиз билан гаплашмоқчи бўлган одамларнинг сони саноқсиз бўлади. Улар сизга ўз дардларини тўкиб соладилар, чунки ҳаммалари ўз саволларига жавоб топаман, деб дардисар бўлиб юрибдилар.

Сиз ўзингизни одамларга бағишлаганингизда, Худо билан бирга ҳамкорлик қиласиз, янги ижод яратишда иштирок этасиз. Худо еру осмонни яратган, бутун борлиққа шакл берган. Бироқ дунёга гуноҳ кириб келди, шунда Худо деди: “Мен бор нарсани йўқ қиламан, янги ижод яратаман. Менинг иккинчи ижодим биринчидан аълороқ бўлади. У ниҳоятда ажойиб бўлади, Менинг халқим Мен билан бирга яратади.”

Сиз ўз ҳаётингизни бошқаларга бағишлаганингизда, уларга Масиҳ Хушхабарининг чексиз бойлиги ҳақида айтганингизда, муаммоларини ечишга ёрдам берганингизда, Худо билан ҳамкорлик қилиб, янги ижод яратган бўласиз. Бу ижод биринчисидан аълороқдир. Шунга қарамай, ҳар куни одамлар бундай ажойиб имкониятдан воз кечишяпти. Бир куни танишим: “Бизга Муқаддас Китоб ўрганиш гуруҳини бошлашга ёрдам беринг.” — деб мендан илтимос қилди. Гуруҳдаги одамларнинг ҳаммаси ниҳоятда банд бўлганлари учун биз йиғиладиган пайтимизни саҳардаги соат бешга белгиладик. Исо шундай деган: “Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади.” (Луқо 9:24). Ҳаётингизни бошқаларга бағишланг! Ахир, ҳаётда бундан юксак мақсад йўқ!

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top