3:19

Изланиш билан Худони топа оласанми?

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Агар биз Худо бўлмаган нарсани Худо деб қабул қиладиган бўлсак, у ҳолда У ҳақида қандай фикр юритишимиз мумкин? Агар Худо эътиқод рамзида айтилганидек, ёки Ҳаворий Павлус айтганидек, ҳақиқатан ҳам эришиб бўлмайдиган Худо бўлса, биз масиҳийлар қандай қилиб Унга бўлган интилишларимизни рўёбга чиқаришимиз мумкин? Аюб пайғамбарнинг умид бағишлайдиган «Унга яқинлаш ва сен ҳотиржам бўласан» (Аюб 22:21) деган сўзлари асрлар давомида янграб келмоқда, бироқ бутун қалбимиз ва ақл-идрокимиз билан интилишимизга қарамай, биздан узоқлашиб кеттаётган Зотга қандай қилиб яқинлашишимиз мумкин? Биздан билиш мумкин бўлмаган нарсани билишимизни қанақасига талаб қилиш мумкин?

«Сен изланиш билан Худони топа оласанми? — деб сўрайди Софар. — Сен Тангри Таолога тўла-тўкис эриша оласанми? У самолардан юксакда бўлса, сен нима қила оласан? Дўзах тубида бўлса, нимани била оласан?» (Аюб 11:7-8) «… Ўғилдан бошқа ҳамда Ўғил билим беришни истагандан бошқа ҳеч ким Отани билмас», — дейди Тангри (Мат.11:27). Юҳанно баён этган Хушхабарда Худонинг буюк Сири қаршисида инсон ақл-идрокининг нақадар ночорлиги юзага чиқади. Ҳаворий Павлус эса Биринчи Коринфликларга Мактубда Муқаддас Руҳ Ўз моҳиятини изланувчан қалбга қай даражада намоён қилишига қарабгина Худони таниб-билиш мумкин, деб бизга ўргатади. Биз таниб-билолмайдиган нарсани таниб-билишга, эришиб бўлмайдиган нарсага эришишга, қўл етмас нарсани ушлаб кўришга, татиб кўришга бўлган хоҳиш-истак Худо қиёфасининг инсон табиатига киритилганидан келиб чиқади. Қалбимиз тубида яширинган нарса бизни тубсизлик сари чорлайди.

Гарчи бизнинг қалбимизни доғ босган бўлса-да ва «гуноҳга ботиш» деб атайдиган буюк фалокат туфайли тубанлашиб бораётган бўлса-да, у ўзининг келиб чиқишини ҳис қилади ва ўз манбааларига қайтишга ҳаракат қилади. Қалбимиз бунга эришиши учун нима қилиши керак? Бу саволга Муқаддас Китобда оддийгина қилиб: «Раббимиз Исо Масиҳ орқали», — деб жавоб берилган. Исода ва Исо Масиҳ орқали Худо ақл-идрок учун эмас, бироқ имон ва севгида Ўзини намоён қилади. Имон — бу билимнинг бир аъзоси, севги эса — тажрибанинг аъзоси ҳисбланади. Худо бизга танада зоҳир бўлди. У гуноҳларимизни ювган ҳолда бизни Ўзи билан яраштирди ва биз имон ҳамда севги орқали Унга ҳузурига борамиз ва Унга эришамиз.

«Ҳақиқий Худо — бу чексиз буюкликдир, — дейди Масиҳни олқишловчилари, — бу буюклик биз ўйлай оладиган буюкликдан каттароқдир…

Яратилган мавжудотлар учун буни билишнинг кераги йўқ. Биз ҳеч қачон Худони У Ўзини англаб етгани каби тушуна олмаймиз. Бироқ ҳозир бу ерда қалбимиз ҳар сафар Худо билан бўлиш истагида ёнган бир пайтда у илоҳий нурга тўлади ва Муқаддас Руҳнинг инъомларидан руҳланиб, уларга тўлган ҳолда самовий қувончни ҳис қилади. Қалб кўриниб турган ҳамма нарсанинг чегарасидан ошиб ўтади ва абадий ҳаётнинг ҳузур-ҳаловати сари юксалади… Чинакам комил севги — мана шунда, ақл-идрок мушоҳадалари, қалбимизга яширинган жамики сирлар юқорига Худо севги томон кўтарилган бир пайтда намоён бўлади». Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top