MP3

Хурматли тингловчилар бугунги мавзумизнинг номини эшитиб, бир сесканган бўлишингиз табиий. Бу шундай нарсаки бизнинг тинч хаётимизни халал беради. Гуллаб яшнашимизга тўсиқ бўлади. Бизнинг хаётимиздаги қандай нарсалар лаънат бўлиши мумкин. Келинг шу хақида сиз билан сухбатлашсак. Лаънат бу бизга ёки бошқаларга айтилган ёки қилинган нарса. У шайтонга одамларда ўз қудратини ишлатишига xуқуқ беради. Лаънатнинг кўп тарқалган тури бу бошқа бир кишига зарар етказиш ёки ўсишига (гуллаб-яшнашига ) xалақит бериш учун айтилган сўзлар. Бу сўзлар овоз чиқариб ёки ичда айтилиши мумкин. Сўзларнинг ўзи кишига xеч қандай зарар етказмайди ёки уларда xеч қандай куч йўқ. Бу сўзларни лаънатга айлантирадиган, уни бажарадиган ва сўзлар орқасидаги руxий қудратнинг иши.

Лаънатлардан озод бўлишнинг йўли бу лаънатга сабабчи бўлган xар қандай нарса учун тавба қилиш ва унинг қудратини бизни биз учун лаънатланиб, бизни қонун лаънатидан xалос қилган Исо Масиx номи билан бузиш керак. Дерек Принснинг “Барака ёки Лаънат” китоби бараканинг ёки лаънатнинг xаётимизга таъсири xақида кенгроқ тушунча беради. Биз гуноx қилганимизда келадиган Худонинг одилона xукмининг лаънати Қонунлар 11:26-28 “Мана бугун мен сизларга марxамат ёки лаънатни танланг, деяпман. Худойингиз – Эгамизнинг мен бугун сизларга айтаётган амрларини бажарсангиз дуо қиламан. Унинг амрларига қулоқ солмай, бугун сизларга буюраётган йўлдан чиқиб, ўзингиз билмаган худоларга эргашсангиз, лаънатлайман.”

Одамлардан келадиган лаънатлар

Чиқиш 22:28 “Мени, Худойингизни хўрламанглар, оқсоқолларингиздан биронтасини xам қарғаманглар.”; Сонлар 22:2-24,25 “Исроил халқи Амор халқини қандай аxволга солгани xақидаги хабар Муаб шоxи Зиппур ўғли Болоққа xам етиб борган эди. Исроил халқининг кўплигидан бутун Мўаб халқи ваxимага тушганди. Мўаб оқсоқоллари Мидиён оқсоқолларига: — Xўкиз даладаги ўтларни еб битиргани сингари, анави оломон xам теварак-атрофимиздаги xамма нарсани еб-битиради-ку! – деди. Ўша даврда Мўабда xукмронлик қилаётган Зиппур ўғли Болоқ Бавур ўғли Баломни чақирай деб, унинг олдига чопарлар юборди. Балом ўз она юрти Фурот дарёси қирғоғидаги Патўр шаxрида истиқомат қилар эди. Болоқ Баломга шундай деб даъват қилди: “Мисрдан чиққан бир халқ ер юзини босиб кетди. Энди эса улар шундоққина менинг биқинимда ўрнашиб олишди. Мен уларга бас келолмайман. Сен келиб, ўша халқни мен учун лаънатла. Балки шунда мен Исроил халқини мағлуб қилиб, юртимдан қувиб чиқара оларман. Шуни биламанки, сен кимни дуо қилсанг, ўша дуо олади, кимни лаънатласанг, ўша лаънати бўлади.”

Хатто ўша даврда хам кишилар бир-бирларини лаънатлашган. Инсон зоти гунох қилган кунидан бошлаб лаънат хам пайдо бўлган. Жуда қадим замонлардан бери кишилар бир-бирларини лаънатлашган ёки лаънатлаш учун одам ёллашган. Хар иккала иш хам Худовандга жирканчлидир. Хўш хаётимизда лаънат бор экан уни қандай қилиб йўқота оламиз. Бунга фақатгина Худованд қодир. Лаънатларни бекор қилиш

Қонунлар 23: 4-5 оятларни ўқиб кўрайлик: “Чунки Мисрдан чиқиб келаётганингизда улар йўлда сизларни нон ва сув билан кутиб олмадилар. Оррам – нахрайимдаги Патўр шаxридан Бавўр ўғли Баломни сизларга лаънат ўқиш учун ёллади. Лекин Худойингиз – Эгамиз Баломга қулоқ солишни хоxламади. У Баломнинг лаънатини сизлар учун марxаматга айлантирди, чунки Худойингиз – Эгамиз сизларни севади.” Бу сўзлар хақиқат. Худовандимиз хозир хам бизларни севади. У бизнинг гуллаб-яшнашимизга тўсқинлик қиладиган хар қандай нарсани олиб ташлашни, лаънат ўрнига бизларни баракалашни истайди. Азиз тингловчилар бугунги мавзунинг давомини кейинги сухбатларимизда эътиборингизга хавола қиламиз. Унда сиз лаънатларнинг турлари ва улардан қандай озод бўлиш мумкинлигини билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top