3:17

Учбирлик ҳақида фикр юритиш

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Илоҳий Уч Шахс ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш — бу шарқ томон йўналган ҳолда ва муқаддас ерга қадам қўйган ҳолда Адан боғида хаёлан сайр этишдир. Эришиб бўлмас Учбирлик сирини очиш учун қилган барча самимий ҳаракатларимиз умрбод натижасиз бўлиб қолиши керак. Худо олдида чуқур таъзим қилиб, ақлимизнинг қанчалик чегараланганлигини тан олишгина бизнинг бу ҳаракатларимизни асоссиз мулоҳазалардан чегаралаши мумкин.

Ўзлари тушунтириб бера олмайдиган барча нарсани рад қилувчи баъзи бир кишилар Худонинг учбирлигини инкор қиладилар. Ўзларининг совуқ ва хотиржам назарлари билан Тангрига синчковлик билан қараган ҳолда улар Худонинг бир вақтнинг ўзида ҳам Ягона, ҳам Учта бўлиши мумкин эмас, деб ўйлайдилар. Бу каби одамлар ҳаёт сир-синоат иборат эканлигини эсдан чиқариб қўядилар. Ҳатто оддий табиат ҳодисасини ҳақиқий сабабини ҳам қоронғуликка яширилганлигини ва бу ҳодисани тушунтириш Худо сирларини тушунтиришга қараганда осон эмаслигини улар ўйлаб ҳам кўрмайдилар.

Ҳар бир киши — имонсиз ҳам, имонли ҳам ишонч билан яшайди; бири табиат қонунларига, иккинчиси эса Худога эътиқод қилиб яшайди. Ҳар бир киши ҳаёти давомида ўзи англамаган ҳолда бўлса ҳам, нимагадир эътиқод қилиб яшашига тўғри келади. Ҳатто мутафаккир донишмандни ҳам биргина оддий «Нима?» деган савол билан сукут сақлашга мажбур қилиш мумкин. Бу саволга жавоб ҳамиша ҳеч бир инсон ақл-идроки эриша билмаган билимсизлик қаърида бўлади. «Фақат Худо билимга олиб борувчи йўлни, билим турган жойни билади» (Aюб 28:23), ўлимга маҳкум инсон ҳеч қачон буни билмайди. Илм-фан биз учун жуда кўп нарсани амалга оширди, бироқ Билимсизликнинг буюк, чуқур ва муқаддас чексизлигини яширишга ҳаракат қилган илм-фан ёмон илм-фандир. Биз бу Билимсизликка кириб бора олмаймиз, чунки бутун бир илм-фан гўё сув устини қоплаб олган пардадек. Бу дунё ҳозир ҳам ҳар турли илм-фан мавжуд бўлган бир пайтда бу ҳақда ўйлайдиган ҳар бир киши учун аввалгидек ажойиб, эришиб бўлмайдиган, жумбоқли ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ мўъжиза бўлиб қолмоқда». Ўзини масиҳий, деб билган ҳамма ҳам юз йиллар давомида Учбирлик ҳақидаги таълимотга эътиқод қилиб келган эмас. Бироқ Учбирликка бўлган эътиқод Худонинг чўлдаги бутун бир йўл давомида бутун дунёга: «Бу Менинг ҳалқим», — деб гувоҳлик берган ҳолда Исроил халқи чодири узра оловли устун кўринишида порлагани каби, ҳаворийлар давридан буён Ягона Ўғил Жамоати узра унинг йиллар бўйлаб саёҳати давомида нур сочиб келган. Бу эътиқоднинг орқасида поклик ва куч-қудрат мавжуд эди. Ана шу байроқ остида ҳаворийлар, Жамоат оталари, эзилганлар, Худони излаганлар, жамоат қўшиқлари муаллифлари, Жамоатнинг қайтадан туғилиши учун курашувчилар илдам қадам ташлаб борганлар ва уларнинг ишида Худонинг рухсати ҳақида муҳр мавжуд эди. Қандайдир иккинчи даражали нарсада бу кишиларнинг қарашларида фарқ бўлган бўлиши мумкин, бироқ уларнинг ҳаммасини Учбирлик ҳақидаги таълимотга бўлган ихлос бирлаштирди. Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top