2:55

Мен борман …

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Бизнинг ичимиздаги Муқаддас Китобни мутолаа қиладиган мамлакатда яшовчи, турли жамоатларга тегишли бўлган ва масиҳийлик далаларида меҳнат қилаётган миллионлаб кишилар бутун ҳаёти давомида, балки бирор маротаба ҳам Худонинг борлиги ҳақида жиддийлик билан ўйлаб кўрмаганлиги ва ҳатто бунинг учун уриниб ҳам кўрмаганлиги ҳақида ўйлаш қайғулидир. Камдан-кам киши «МЕН БОРМАН…» деган сўзларни ажабланиб ўқийди ва бунда Ўз-Ўзидан бор бўлган, яратган мавжудотларидан ҳеч бирининг фикри Ундан нарига ўта олмайдиган Зотни кўра олади. Бундай ўй-фикрлар биз учун ўта азоблидир.

Биз бирор-бир фойдали нарса ҳақида ўйлашни маъқул деб биламиз: мисол учун, қандай қилиб сичқон тутадиган ишончли қопқон ясаш ҳақида, ёки бўлмаса, қандай қилиб бир ўт ўрнига иккита ўт ўстиришга эришиш тўғрисида ўйлаймиз. Ва бунинг эвазига биз қимматли тўлов тўлаймиз: эътиқодимиз борган сари дунёвий бўлиб боради, бизнинг ички дунёимиз эса емирилишга учрайди.

Балки, бирор бир чинакам, бироқ саросимада қолган масиҳий ҳозирнинг ўзидаёқ мен бу ерда баён этаётган концeпцияларнинг амалий моҳияти нимадан иборат эканлиги ҳақида баҳслашишни истаб қолар. «Бу менинг ҳаётимга қандай таъсир кўрсатади? — деб сўрар балки у. — Худонинг баркамоллиги ҳеч нарсада ҳеч кимга қарам эмаслиги биз учун, биз яшаётган даврда қандай аҳамиятга эга бўлиши мумкин?» Бунга мен шундай жавоб бераман: «Биз — Худонинг яратган мавжудотлари бўлганимиз учун, бизнинг ҳамма муаммоларимиз ва бу муаммоларни барча ечиш йўллари илоҳиёт мавзусига тегишли гаплардир». Борлиқни бошқараётган Худо ҳақидаги баъзи бир билимлар соғлом дунёқарашнинг онгли тарздаги ҳаётий фалсафасини яратиш учун зарурдир.

Агар бу маслаҳатга бевосита амал қилинганида эди, бу нарса инсонни бир кун келиб, ҳеч бўлмаганда юзаки бўлса ҳам, ўзини таниб-билиш имкониятидан маҳрум қилган бўларди. То Худонинг қандай эканлигини оз бўлса-да ўрганмас эканмиз, биз ҳеч қачон ўзимизнинг ким эканлигимизни ва нима эканлигимизни билолмаймиз. Шунинг учун Худонинг баркамоллиги — бу ақл-идрокдан ташқаридаги ва ҳаётдан узоқдаги қуруқ бир таълимот эмас.

Ўзигагина маълум бўлган сабабларга кўра, Худо инсонни Ўз сурати ва қиёфасига ўхшатган ҳолда яратиб, уни бошқа мавжудотлардан устун қўйди. Шуни англаб етиш керакки, Худо сурати ва қиёфаси — бу шоирона ҳаёл, эътиқод жиҳатдан қизиқиш туфайли туғилган фикр эмас. Бу Муқаддас Ёзувларда очиқ-ойдин айтилган ва масиҳийлик эътиқодини тўғри тушунишга ёрдам берувчи ҳақиқат сифатида Жамоат тан оладиган ишончли илоҳий далилдир.

Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top