Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега Худованд бизни Ўз суратида яратган? Ибтидо 1:26 оятда шундай ёзилган, “Яна Худо: “Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик” деди”. Бунга жавоб шундай — У биз билан алоқада бўлиши, Унга боғлиқ бўлишимиз, Уни таниб-билишимиз ва Унинг севгисидан баҳраманд бўлишимиз учун бизни Ўзининг суратида яратган. Худо бутун инсониятга Ўзини намоён қилишни истайди. Худо бизни Ўзининг суратида яратиш учун бизни ўзгартириши керак эди. Яхшилик қилишга қарор қилган одамни нажот топган, деб бўлмайди. Исо Масиҳни ўзининг шахсий Нажоткори, деб қабул қилган одам нажотга эришган одам, деб ҳисобланади. Шу онда Худонинг Руҳи уларга янги руҳ ато этди. Энди мана шу руҳ туфайли сиз билан мен Худо билан муносабатда бўла оламиз. Адашган одамнинг Худо билан ҳеч қандай алоқаси бўлмайди, чунки бунинг имкони йўқ.
Narrator 2 Жисмоний танада биз ҳисларимиз билан ўзаро алоқада бўламиз. Онгимизда эса ташқи муҳит билан алоқада бўламиз. Жисмоний танада биз атрофимизни ўраб турган муҳит билан алоқада бўламиз. Руҳимиз билан эса Худо билан муносабат қиламиз. Муқаддас Руҳ ичингизда маскан қилмас экан, сиз Худо билан муносабат қила олмайсиз, чунки Худо Ўзининг Руҳи орқали бизнинг руҳимиз билан алоқа қилади ва бизга кўрсатмалар беради, Ўзининг ҳузурини бизга билдиради. Демак, агар кимдир “Менда Муқаддас Руҳ йўқ”, деса ўша одам Масиҳий эмас. Римликлар саккизинчи бобда Павлус аниқ қилиб айтган – кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳники эмас. Ҳар биримиз Худо билан муносабат қила олишимиз учун Муқаддас Руҳ ичимизда яшамоқда. У бизга ҳаётда тўғри йўл кўрсатиши, бизга далда бериши ва Худо истагандек инсон бўлишимиз учун биз билан алоқа қила олади.
Narrator 1 Қаранг, У бизни қанчалар севади! У бутун коинотнинг хукмдори, Яратувчиси, Қутқарувчиси, Рабби ва Устози, бошқарувчиси бўла туриб, Муқаддас Руҳ орқали, бизнинг ҳаётимиз орқали яшаш ва биз билан алоқада бўлиш учун келди. У ичимизда яшаши мумкин. Биз У билан алоқа қила оламиз. Ҳаётда У истаган ишларни қила олишимиз учун У бизга ёрдам бериши, далда бериши, куч-қувват бериши, йўналтириши ва ҳоҳиш-ҳаракат беришга қодир. Ҳуллас, Худонинг бундай ажойиб ҳузури биз учун жуда муҳим. Худо ҳам Ўз ҳузурини бизга намойиш қилишни истайди. У бизга Ўзини билдиришни истайди. Бироқ муаммо шундаки, У бизни қанчалик севишини, Унинг муҳаббати қанчалик ажойиб эканини биз тасаввур ҳам қила олмаймиз. Биз шунчаки хочга қараб “У бизнинг гуноҳларимиз учун хочда қурбон бўлди. Бу Унинг севгисини билдиради. Бу ҳақиқат”, деймиз ҳолос.
Narrator 2 Бироқ, У бизни шунчалик севадики, нажотга эришганимиздан кейин ҳаётимизнинг ҳар бир кунида Унинг ҳузурини ҳис қилиб яшашимизни истайди. Лекин баъзан Унинг ҳузурига ҳар доимгидан ҳам кўпроқ муҳтож бўламиз. Худонинг ҳузурини ўзингиз ярата олмайсиз. Сиз ҳеч қачон “Худо ҳозир менинг олдимга келади, Унинг ҳузури мен билан бўлади” деёлмайсиз. Ҳеч қачон. У Ўзи истаган вақтда содир бўлади. Бу қанча вақтда содир бўлади? Буни ҳеч ким билмайди. Сиз билан биз Унинг кимлигини ва ҳаётимизда қилаётган ишларини инкор қила олмаслигимиз учун Ўзини намоён қилишни истайди. Бу нарсаларни ҳаёлимдан ўтказар эканман, У қадимда қандай ишлагани ҳақида ўйлаб қоламан. Яъни Худо ўтмишда нималар қилган? Унинг ўтмишда қандай ишлагани ҳаммамизга ҳам қизиқ, аммо афсуски вақтимиз чегараланган. Бу ҳақида кейинги суҳбатларимиздан батафсил билиб оласиз.