3:35

Худонинг ҳузури куч беради

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Эски Аҳдда Худованд Мусо ва Ёшуа орқали Исроил ҳалқини Мисрдан олиб чиқиб, уларни дарёдан олиб ўтиб, Ваъда қилинган юртга олиб киргани ҳақида ўқигансиз, шундай эмасми? Бу иш аввало Мусонинг зиммасига, сўнг эса Ёшуанинг зиммасига юклатилди. Худованд ўша жойда ўзгача бир кураш бўлишини биларди. Шунинг учун ҳам У Ёшуага фаришта орқали кўриниб, унга Ўзининг ҳузурини ҳис қилишига ва ундан қувват олишига имкон берди. Ҳўш, Худо унга нима деди? Ҳеч нарса. У Ўзини намоён қилди, ҳолос. Қаранг, агар Уни яхши билсангиз, кўпинча сиз билан бизнинг ҳаётимизда ҳам қандайдир қийинчиликлардан олдин Худо Ўзини ғайритабиий, руҳий, қудратли, ажойиб ва унутилмас йўллар билан бизга намоён қилишни истайди. Ҳўш, Худо унга нима деди? Худо унга: Сизлар Ерихони олишингларни ҳоҳлайман, бироқ сизлар Мен айтгандек қиласизлар, деди.

Narrator 2 Худованд Ёшуа ва Исроил халқи тўлиқ Худога қулоқ солишини ва худди У айтганидек қилишини истаяпти. Сўнг, сўзини давом эттириб деди, «Олти кун давомида шаҳарнинг атрофини айланиб чиқасизлар ва еттинчи куни Мен деворларни қулатаман, сизлар эса ғалабага эришасизлар.” Агар Ёшуа шунчаки ибодат қилиб, шу фикрни ўйлаб топганида, уни амалга оширган бўларди, деб ўйлайсизми? Менимча йўқ, чунки бутун умр Мусо учун жанг қилгани учун у билган ва ўйлаган нарсалар умумий эди. У жанг қилиш усулларини яхши билган. Бироқ Ерихо баланд деворлар билан ўралган шаҳар эди. Яъни бундай шаҳарни босиб олишнинг деярли иложи йўқ эди. Лекин Худо унга Ўзини намоён қилди. Мидиёнликлар Исроил ҳалқини қириб ташламоқчи бўлганда ҳам Худо Гидённинг уйида Ўзини зоҳир қилди. Гидён биринчи қадам эди. “Нафақат мен, менинг оилам ҳам қабиладаги энг арзимас оила-ку!”

Narrator 1 Худо унга зоҳир бўлиб, Ўзини намоён қилди, унга гапирди ва уни Ўзи кўрсатган йўлдан юборди. Бошқа сафар Худо мўъжиза қилмоқчи бўлди. Худо аввал йигирма мингта аскарни сафдан чиқарди. Кейин ўн мингта аскарни чиқарди ва аскарлар сонини уч юзтага туширди. Кейин деди: “Мидиёнликлар бутун мамлакат бўйлаб чигиртка каби босиб кетган. Улар жуда кўп. Сизлардан ягона истагим уч юзта аскар билан жангга чиқасизлар. Бироқ бу уч юзта аскар Менинг аскарларим бўлади ва Мен айтгандек қилиб, ғалабага эришамиз”. Худо Ўзини Гидёнга шундай зоҳир қилди; Худо Ўзини унга зоҳир қилганида, эшитаётган сўзларини Худо айтаётганини у биларди. Сизларга айтмоқчи бўлганим шуки, Худо сизга айтмоқчи бўлган нарса сизни қўрқувга солиши мумкин. Ҳаётингизда ёки ҳаётингиз орқали Худо қилмоқчи бўлган нарсалар сизни ҳайратлантириши мумкин, лекин сиз аллақачон Уни инкор қилгансиз.

Narrator 2 Сиз: “Мен мўъжизаларга ишонмайман, кимнингдир ҳаётида мўъжиза бўлиганига ишонишим мумкин, лекин менинг ҳаётимда бундай бўлишига ишонмайман. Худо ҳеч қачон менинг ҳаётимда бунда нарсаларни қилмайди”. Бу билан сиз Уни инкор қилган бўласиз. Унутманг, сизга йўл кўрсатиш, сизга далда бериш, сизни огоҳлантириш, сизга ёрдам бериш, сизга қувват бериш, сизни рағбатлантириш, уйғотиш учун Худонинг Руҳи сизнинг руҳингизга гапирмоқда. Уни инкор қилманг, аксинча Худо сизга гапира оладиган тарзда ҳаёт кечиринг. Душанба куни гуноҳ ишлар қилиб якшанба куни солиҳ бўлишга ҳаракат қилиб яшаш тўғри ҳаёт кечириш эмас. Худо бундай ишламайди. Худо Унга итоат қиладиган, Унга ишонадиган, Унга очиқ бўлган, Уни биладиган, унинг ҳаётида ҳар доим нимадир қилаётганини англаб етадиган инсонларни излайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top