3:32

Худо Ўзини танитишни истайди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сиз билан яна эфир орқали ғойибона учрашиб турганимиздан бениҳоя мамнунмиз. Бир ўзгартириб бўлмас ҳақиқат бор. “Худо Ўзини бизга танитишни истайди.” Жуда қизиқ! Шундай қудратли Худо бизга Ўзини танитишни истаса-я!? Албатта, чунки У бизни севади. Келинг, У бизга

Ўзини қандай танитишни исташига мисол келтирамиз. 1 Шохлар ўн еттинчи бобда Довуд Гўллиёт билан юзма-юз турганда нима бўлгани ёдингиздами? Водийнинг бир томонида Исроил ҳалқи иккинчи томонида Филистлар турган эди. Бу чўпон бола эса бўйи тўққиз фут келадиган, эгнида совут, қилич ва қалқон билан қуролланган баҳайбат жангчига қараб турарди. Бола эса чўпонча кийимда, қўлида палаҳмон ва бир нечта тош билан турарди. Унда бор нарсалар фақат шулар эди. Бунақа кулгили ҳолатни ҳеч қачон кўрмагансиз.

Narrator 2 Бошқача айтганда, бўйи 2 метру 73 сантиметр – салкам уч метр келадиган, темирдан ясалган совутлар кийган баҳайбат жангчига қарши чиққан бола нималарни ўйлаган экан? Бундан ташқари баҳайбат жангчининг ёнида қуролбардори ҳам бўлиб, икки киши эдилар. Улардан бутун Исроил ҳалқи ҳам шоҳ Шоул ҳам қўрқувдан даҳшатга тушиб қолган эдилар. Бу чўпон бола эса олдинга чиқди. Унинг Гўллиётга нима деганини эшитинг. “Сен қилич, найзаю ханжарлар билан устимга бостириб келяпсан. Мен эса сен ҳақоратлаган Исроил лашкарининг Худоси, Сарвари Оламнинг номи билан қуролланиб устингга бостириб боряпман.Бугуннинг ўзида Эгамиз сени менинг қўлимга беради. Сени ўлдириб, бошингни танангдан жудо қиламан. Бугуннинг ўзида Филист лашкарининг жасадларини кўкдаги қушларга, даштдаги йиртқичларга ем қиламан. Шунда Исроилда Худонинг борлигини бутун ер юзи билиб олади.”

Narrator 1 Бу ерда бир нарса аниқки, Довуд худди Худонинг ҳузурида турган одамдек гапирган. Чунки агар инсоний инсоний нуқтаи-назар билан қарасак, темирдан ясалган совут кийган, қилич ва қалқон билан қуролланган жангчига қарши бу болада фақат палаҳмон бор эди, холос. У қандай қилиб бунчалик ишонч, дадиллик ва куч топди? Бир нарса аниқки, у ўз ҳаётида Худонинг ҳузури нима эканлигини билган ва Худованднинг, Яҳвеҳнинг номи билан чиққан. Ишончим комилки, сиз билан менинг ҳаётимда ҳам Гўллиётлар бор. Бизнинг ҳаётимиздаги Гўллиётларни совутлари йўқ. Уларда қилич, қалқон ва найзалар ҳам йўқ, бироқ бу жисмоний Гўллиётдан ҳам ёмонроқ. Эҳтимол сиз таслим бўлиб, жанг қилишдан воз кечгандирсиз. Каломда “Сени тарк этмайман, ҳеч қачон ташлаб кетмайман” деб ёзилганига ишонсангиз, Худо сиз томонда эканини билиб туриб ҳам жанг қилишдан воз кечган бўлармидингиз?

Narrator 2 Худо Ёшуага нима дегани ёдингиздами? “Дадил ва ботир бўл, ваҳимага тушма, қўрқма, қаерга борсанг ҳам, Мен, Эганг Худо, сен билан бирга бўламан. ” Унинг ҳузурини билиш Унинг кимлигини бизга эслатиб туради. Унинг ҳузурини билиш – ўтмишда У нималар қилганини, қадимда яшаган инсонларнинг ҳаётида қандай ишлаганини эслатиб туради. Кўряпсизми, имонли киши учун қўрқишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Ўйлаб кўринг – агар сиз харбий бўлсангиз, иҳтиёрингизда минглаб танклар, юз минг аскар ва бутун бошли эскадрон бўлса ва сиз юзта жангчига қарши турган бўлсангиз, қўрққан бўлармидингиз? Қўрқиш ҳаёлингизга ҳам келмаган бўларди. Худонинг ҳузурини ҳис қилиш ва Уни билиш ҳар бир имонлига мана шундай куч ва дадиллик олиб келади. Худонинг Ўзи бизга ва атрофдагиларга Ўзини танитишни истаганида, У биз томонда эканида нимадан қўрқамиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top